O‘zLiDeP 50 нафарга яқин бухоролик ёшларга кредит олиб беришда кўмаклашади

08.09.2018, 11:04

O‘zLiDeP 50 нафарга яқин бухоролик ёшларга кредит олиб беришда кўмаклашади

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва Бухоро вилоят Кенгаши ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури тўғрисида”ги фармони ижросига қаратилган давра суҳбати ташкил этилди.

Давра суҳбатида вилоят Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши, партия фаоллари, маҳаллий кенгаш депутатлари, Марказий банкнинг вилоят ҳудудий бошқармаси ва тижорат банк вакиллари ҳамда ўз бизнесини йўлга қўймоқчи бўлган ёшлар иштирок этди.  

Таъкидлаш жоизки, шу кунларда O‘zLiDeP фаолларидан таркиб топган ишчи гуруҳ аъзолари Бухоро вилоятининг барча туман ва шаҳарлардаги маҳаллаларда уйма-уй юриб аҳоли муаммоларини ўрганмоқда, хонадонларида томорқалари бор ёшларга иссиқхона қуриш, чорва молларини боқиш, паррандачиликни йўлга қўйиш борасидаги тарғибот ишларини бошлаб юборишган.

Бугунги бўлиб ўтган тадбирда ўша туман кесимида аниқланган тадбиркорликка қизиқиши бор ёшлар рўйхати шакллантирилиб, иштироки таъминланди. Партия фаоллари замонавий билим ва кўникмаларга эга мамлакатнинг муносиб келажаги учун жавобгарликни ўз зиммасига ола биладиган баркамол, мақсадга интилувчан ва серғайрат ёшларга 31 фаолият тури бўйича тадбиркорликни юритиш юзасидан аниқ йўл–йўриқларни бериб,  тегишли дастурнинг мазмун- моҳиятини тушинтириб ўтдилар.

Партия ходимларининг дастур мазмун-моҳияти ҳақидаги маърузалари ҳам ёшларда катта қизиқиш уйғотди.

- O‘zLiDeP ташаббуси билан ташкил этилган тадбир менга катта самарасини бера олди, - дейди қоракўллик Жасур Сафаров. – Сабаби партия тарғиботи билан ёшларга имтиёзли кредит ажратишда яқиндан кўмаклаша олаётганлиги менда ҳам катта қизиқиш уйғотди. Агар тижорат банкдан имтиёзли кредит оладиган бўлсам, хонадонимиздаги 2 сотих ер майдонида иссиқхона ташкил қилмоқчиман, у ерда памидор ва бодринг етиштиришни йўлга қўйишни режалаштирганман. Албатта, бу ишда менга катта ёрдам кўрсата олган партия вакилларига ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Давра суҳбати якунида ўз бизнесини йўлга қўймоқчи бўлган 50 нафарга яқин ёшларга партия ташаббуси билан Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузурида ташкил этилган Жамғарма ҳисобидан имтиёзли кредит ажратиб беришда кўмаклашадиган бўлди.

O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1213
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Alisher2018-09-08 13:05:27

Partiyamiz bu kabi dasturlarni yoshlarga taqdim qilayotganidan biz juda ham xursandmiz.Biz ishonamizki bu kabi ishlar yurtimizda tadbirkorlarning manfaatlarini yaxshi darajada taminlashga olib keladi


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+