O‘zLiDeP “Хоразм шиша идишлари” МЧЖда БПТ тузди

10.09.2018, 15:44

O‘zLiDeP “Хоразм шиша идишлари” МЧЖда  БПТ тузди

Шовот туманидаги “Хоразм шиша идишлари” МЧЖ йилига 25 млн дона шиша идишлари ишлаб чиқариш қувватига эга. Жорий йилда корхонада хориждан келтирилган 14,5 млрд сўмлик замонавий ускуналар ўрнатилгани иш унумдорлигини янада оширди.

Халқ билан мулоқот қилиш, жойларда тўпланиб қолган муаммоларни ҳал этиш, айниқса, аҳолини ҳаётдан рози қилиш мақсадида тузилган ишчи гуруҳ аъзолари туманга ташрифи давомида корхона фаолияти билан яқиндан танишди.

–Корхонамизда 200 нафарга яқин ишчи-хизматчи меҳнат қилади, – дейди корхона директори ўринбосари Хикматилло Қодиров. – Шиша идишлари ишлаб чиқариш ўта нозик иш. Бу борада ходимлардан ўта эҳтиёткорлик ва масъулият талаб этилади. Шу боис, корхонамизда ҳар бир ходимнинг вақтида дам олиши, овқатланиши ва ишлаши учун барча шароитлар яратилган.

Корхона фаолияти билан яқиндан танишар эканмиз, “Сифат назорат” бўлими фаолияти билан ҳам қизиқдик. Корхона мутахассисининг айтишича, бу ерда 12 хил ўлчамдаги шиша идишларнинг диаметрик ўлчамлари, параметрлари ГОСТ талаблари асосида ҳар икки соатда текширилиб, мутахассислар кўригидан ўтказилар экан.

Мулоқот сўнггида корхона ишчи-ходимларининг 8 нафари партия аъзолигига қабул қилиниб,  корхонада бошланғич партия ташкилоти очилди.                                                   

Машхурбек МАТНИЁЗОВ,

O‘zLiDeP Шовот туман Кенгаши

аппарат раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1364
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+