O‘zLiDeP ишчи гуруҳ ташаббуси билан Қўшчинор маҳалласида янги трансформатор ўрнатилди

11.09.2018, 18:26

O‘zLiDeP  ишчи гуруҳ ташаббуси билан Қўшчинор маҳалласида янги трансформатор ўрнатилди

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси, Сурхондарё вилоят ва Бойсун туман Кенгаши масъул ходимлари тумандаги “Чилонзор” ва “Қўшчинор” МФЙ аҳолиси билан юзма-юз мулоқотлари чоғида ечимини кутаётган қатор муаммоларга дуч келдилар. Хонадонларга суюлтирилган газ баллонларини етказиб бериш, томорқаларни оқава сув билан таъминлаш, ёшларнинг спорт билан шуғулланиши учун шароит яратиш, ишсизлик ҳамда электр энергияси таъминотидаги камчиликлар шулар жумласидандир. 

“Обод қишлоқ” Дастурига киритилган  маҳаллаларда муайян ишлар амалга оширилаётган бўлса-да, эътибордан четда қолиб кетаётган айрим масалалар ҳам йўқ эмас. Хусусан, “Чилонзор” МФЙда яшовчи ёшларнинг спорт билан шуғулланиши учун бирорта ҳам спорт зали ёки спорт майдончалари йўқлиги сабабли маҳалла аҳли 41-сонли ўрта мактабнинг спорт залидан фойдаланиш учун амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилди. Ишчи гуруҳ вакиллари аралашуви билан мазкур мурожаат ижобий ҳал этилди.

Тумандаги “Қўшчинор” маҳалласида “Обод қишлоқ” Дастури  бўйича  ишлар бир қадар йўлга қўйилган бўлса-да, лекин бир ярим километр узунликдаги  пиёдалар йўлакчаси ҳозирга қадар таъмирланмасдан қолган. Шу боис аҳоли автотранспорт воситалари қатновчи йўлидан юришга мажбур бўлмоқда. Бу эса аҳолининг ҳаёти учун  хавф туғдириши табиий. Партия фаоллари томонидан ушбу муаммо ўрганиб чиқилди. Бойсун туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси билан ҳамкорликда мазкур масала ҳам ҳал этилди.

– Маҳалламиз аҳолиси кундан-кунга ортиб бормоқда, – дейди маҳалла раиси А. Худойберганов. – Бугунги кунда фуқароларимиз сони 7774  нафарга етди. Аҳолини электр энергия билан мунтазам таъминлаш учун эса 15 йил олдин ўрнатилган электр трансформаторидан фойдаланилмоқда. Аҳолининг ўсиши ҳамда трансформаторнинг эскиргани сабабли хонадонларни электр қуввати билан таъминлаш имкони бўлмаяпти.  

Ушбу муаммо ишчи гуруҳнинг туман электр тармоқлари корхонаси  раҳбарияти  билан  олиб борган мулоқоти натижасида  ўз ечимини  топди ва  эскирган трансформатор янгисига алмаштирилди.

  Турсунали АБДУЛЛАЕВ,

  O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят

Кенгаши бўлим мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
Ишчи гуруҳ
  • Кўрилди
    1452
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Б.Юлдашев Навоий вилояти2018-09-12 10:08:37

Партиямиз фаолларидан тузилган ишчи гурухи иш фаолиятига фуқароларимизнинг ишончи ортиб бормоқда. ЎзЛиДеПдан тузилган ишчи гуруҳ ишларида омад тилаймиз!.


Холмат Тўраев Жиззах вилояти2018-09-12 09:17:25

ЎзЛиДеП кўмагида аҳолига қулайлик яратилаётганлиги фуқароларнинг партияга бўлган ишончини янада оширади


Рахманова Гульнара УзЛиДеП депутатлар гурухи ижрочи котиб 2018-09-12 08:34:38

Партиямиз фаолларидан тузилган ишчи гурух тамонидан жойлардаги бир канча актуал масалар уз ечимини топмокда. Бу албатта халкимизнинг партиямизга ишончини оширади. Бу ишлар йил давомида харкатта булишига ишонамиз.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+