Хоразмлик тадбиркорлар муаммоси депутат назоратига олинди

12.09.2018, 17:21

Хоразмлик тадбиркорлар муаммоси  депутат назоратига олинди

O‘zLiDeP фаолларидан тузилган ишчи гуруҳ Урганч шаҳридаги “Xorezm anticor invest” корхонаси фаолияти билан танишди.

Учрашув давомида партия фаоллари чигитдан битум олиш технологиясини кашф этган партия фаоли Мақсуд Жуманиязов ва корхона ишчи-ходимлари билан мулоқот қилди.

Таъкидлаш керак, М.Жуманиязов чигитдан ёғ олишда чиқадиган энг сўнгги чиқинди – пахта гудрони (Госсипал смоласи)дан унумли фойдаланиш усулини ўйлаб топган ихтирочи, йирик тадбиркорлардан бири саналади.

М.Жуманиязовнинг айтишича, мазкур технология мамлакатимиз валюта захирасини тежашнинг ҳам муҳим кафолати. Чунки шу пайтгача йилига 300 минг тонна битум четдан импорт қилинарди. Энди эса бунга ҳожат қолмайди.

Тадбиркор ишчи гуруҳга бугунги кунда битум ишлаб чиқариш учун ҳомашё олишда муаммо борлигини, бу ишни биржа савдолари орқали амалга ошираётганини билдирди.

Мазкур муаммолар ишчи гуруҳ раҳбари Гулжон Пиржановна ўз назоратига олди ва партия вилоят Кенгаши раиси Шавкат Сафарбаев билан биргаликда ушбу масалани ижобий ҳал қилинишида кўмак беришга келишиб олдилар.

Нигора ҚЎШЧАНОВА,

Халқ депутатлари

Урганч шаҳар Кенгашидаги

O‘zLiDeP депутатлик

гуруҳи раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
Ишчи гуруҳ
  • Кўрилди
    1331
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+