O‘zLiDeP депутати пахтакорлик тадбиркорга “Нон маҳсулотлари” дўкони очишга кўмаклашди

12.09.2018, 17:29

O‘zLiDeP депутати пахтакорлик тадбиркорга  “Нон маҳсулотлари” дўкони очишга кўмаклашди

Партия вакилларидан тузилган ишчи гуруҳ аъзоларининг навбатдаги манзили Пахтакор туманидаги “Буюк ипак йўли” ҚФЙ бўлди.

Ўрганишлар давомида партия фаоллари ҳудуддаги 50 та хонадонда бўлиб, аҳолининг турмуш тарзи ва яшаш шароитлари билан қизиқди. Эътиборлиси, аҳоли томонидан кўтарилган мурожаатларнинг салмоқли қисми шу ернинг ўзида ҳал этилди. Имтиёзли кредит олиб ўз бизнесини бошламоқчи бўлган йигит-қизларга яқиндан кўмаклашилди.

Шу маҳаллада яшовчи Ойсоат Норбекова “Обод қишлоқ” дастури доирасида ҳудудда замонавий нон маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи. Бироқ, имтиёзли кредит олишда қийналаётгани боис, ҳалигача фаолиятини бошлагани йўқ.

Очиқ мулоқот чоғида тадбиркор дардини тинглаган ишчи гуруҳ аъзолари, мазкур муаммони партиявий воситалар билан ҳал қилишга киришди. Халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзоси Инобат Турсунова ташаббуси билан банк мутасаддилари чақиртирилиб, муаммо жойида ҳал этилди.

Таъкидлаш керак, ишчи гуруҳнинг жойлардаги ўрганишлари давом этмоқда.

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1812
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+