O‘zLiDeP раҳбари китоблик тадбиркор ва фермерлар билан учрашди

13.09.2018, 19:09

O‘zLiDeP раҳбари китоблик тадбиркор ва фермерлар билан учрашди

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси вазифасини бажарувчи Актам Хаитов Китоб туманидаги тадбиркорлар, фермерлар фаолияти билан яқиндан танишди.

Ташриф давомида тумандаги тадбиркорлар, кўп тармоқли фермер хўжаликлари раҳбарлари ҳамда O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят, туман  Кенгаши фаоллари билан учрашув ташкил этилди.

Абдусалом Ўроқов дала шийпонида ўтказилган очиқ мулоқотда O‘zLiDeP  раҳбари А.Хаитов партия олдида турган устувор вазифалар, унинг жамиятдаги ўрни ва роли, партия ғояларини аҳоли орасига кенг тарғиб қилиш бўйича мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берди.

Шунингдек, мулоқотлар чоғида томорқадан самарали фойдаланиш, иссиқхона барпо этиш, тўқсонбости экинларини экспорт қилиш тизимини йўлга қўйиш, инвесторлар иштирокида кўп тармоқли фермер хўжаликларида мастер класслар ташкил этиш борасида зарур тавсиялар берди.

Таъкидлаш керак, ташриф давомида O‘zLiDeP раҳбари А.Хаитов “Денов” қишлоғида истиқомат қилаётган Холмахмат Ахатқулов хонадонида бўлиб, 500 тонна қишлоқ-хўжалиги маҳсулотларини сақлашга мўлжалланган совитгич омборини кўздан кечирди. Тадбиркорнинг фаолиятини янада кенгайтиришда йўл-йўриқлар кўрсатди, партия ҳар доим қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини билдирди.

O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1680
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

ШЕРАЛИ2018-10-02 19:11:32

албата бу фикрларга кушилган холда яна бир нарсага этибор каратишни сурардим ? ........


Эшниёзов Муҳаммад, O`zLiDeP Навоий вилоят кенгаши аппарат раҳбари2018-09-14 15:11:59

Партия раҳбарининг энг қуйи тизимга тушиб партия ғояларини тарғиб этаётганлиги, ўзининг бой, илмий тажрибаси билан ўртоқлашаётганлиги негизида партиянинг вилоят ва туман кенгашлари ходимларини ўз фаолиятларида шижоатни яна ҳам кучайтиришини англатади, назаримда


Қўчқоров Бехзод Исомддинович 2018-09-14 09:26:39

Раисимиз бошчилик қилаётган ишчи гурухлардаги барча ходимларнинг фаолиятига доим омад тилайман.


Рахманова Гульнара КР Тахтакупир туман Кенгаши ижрочи котиб2018-09-14 08:13:41

Партиямиз ташаббуси билан партия фаолларидан тузилган ишчи гурух аъзоларининг асосий максадларидан бири тадбиркорлик сохасини кенгайттиришга амалий ердам килиш бу борадаги муоммаларни урганиш ва албатта ердам килиш. Маколалардан куриниб турганидек жойларда куплаган масалаларга шу жойларнинг узидаек ердам килинмокда. Бу ишларнинг барчаси халкимизнинг фарованлигини таъминлашга каратилган


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+