“Чуя марвариди”да БПТ очилди
18.09.2018, 18:24
O`zLiDeP ишчи гуруҳи “Обод қишлоқ” дастури доирасида Нурота туманидаги “Чуя” ва “Истиқлол” МФЙ ҳудуди аҳолиси билан юзма-юз учрашувлар ташкил этган эди.
– “Инсон борки унинг ўзига яраша муаммоси бўлади, – дейди Чуя МФЙ раиси И.Ўташев. – O`zLiDeP ишчи гуруҳи томонидан маҳалламиздаги мавжуд муаммолар ечими борасида саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлайман. Ишчи гуруҳ томонидан мавжуд муаммоларга алоқадор бўлган тегишли ташкилотларга депутатлик сўровлари чиқарилди. Ишга жойлашиш истагида бўлган фуқаролардан 25 нафари “Бандлик маркази” ҳамда “Чуя” маҳалла фуқаролари йиғини билан ҳамкорликда туман “Ободонлаштириш” бошқармасига ишга қабул қилинди. Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш мақсадида банкдан кредит олиш истагини билдирган 4 нафар фуқарога кредитлар ажратилди.
– Бир неча йилдан бери тадбиркорлик билан шуғулланаман, – дейди “Чуя марвариди” хусусий корхонаси раҳбари, ёш тадбиркор Муҳаббат Раҳимова. – Қишлоғимизда “Обод қишлоқ” дастури доирасида амалга оширилган ўзгаришлар барчамизни бирдек қувонтиради. Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг қишлоғимиздаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш ҳамда тадбиркорларга кредит ажратилиши борасидаги ишларини кўриб партияга қизиқишим янада ортди. Тикув цехимиздаги қизлар билан маслаҳатлашиб ушбу партияга аъзо бўлиш истагини билдирдик. “Чуя марвариди” бошланғич партия ташкилотини тузиб, тикув цехимизда партия бурчагини ташкил этдик.
O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!
Фикрингизни қолдиринг
Ўхшаш янгиликлар
-
Пойтахтлик ишбилармон хотин-қизлар маҳаллалар кесимида сараланяпти
25.04.2024, 12:00
-
Деҳқонободлик депутатлар билан мулоқот қилинди
25.04.2024, 11:46
-
Бюджет маблағлари ҳисобидан ортиқча сарф-харажатларга йўл қўймаслик лозим
25.04.2024, 11:42
-
Касбида аҳоли даромадларини ошириш борасида қилинаётган ишлар ўрганилди
25.04.2024, 09:13
-
Ёшларнинг бизнесга қизиқиши янада ортмоқда
24.04.2024, 17:07
Билдирилган фикрлар
Қ.Эшқораева Навоий вилояти, Учқудуқ тумани ижрочи котиб2018-09-19 09:47:46
Нуроталик ҳамкасбларимиз ташаббуслари билан "Чуя" қишлоғида яна бир бошланғич партия ташкилоти очилганлиги ҳаммамизни қувонтиради албатта. Сафимиз қанчалик кўпайса биз мамлакатимизда сиёсий куч сифатида ўз мақсадларимизга кенгроқ ва самаралироқ ёндошиб электоратимиз учун кўпроқ имкониятларга эга бўламиз.