O‘zLiDeP депутати аҳоли мурожаатларини назоратга олди

22.09.2018, 16:00

O‘zLiDeP депутати аҳоли мурожаатларини назоратга олди

O‘zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши Навбаҳор туманидаги “Сарбозор”, “Навкар” ва “Чорвоқгузар” маҳалласи аҳолиси учун сайёр қабул ташкил этди.

Қабулда “Сарбозор” МФЙда яшовчи Бахтиёр Фармонов Давриқўрғон кўчасида қурилган 10-сонли мактабгача таълим муассасасига олиб борадиган йўлни таъмирлашда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди. Олия Аралова эса “Супаркент” кўчасидаги асосий йўлга шағал ётқизишда кўмак сўради.

Ҳар икки мурожаат ҳам Халқ депутатлари Навбаҳор туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси С.Авезов томонидан тегишли ташкилотларга сўров юбориш учун ёзиб олинди.

“Сарбозор” МФЙ аҳоли номидан сўз олган маҳалла фаоли “Нурчилар” кўчасида электр сим ёғочлар кўчанинг охиригача етказилмаганидан шикоят қилди.

Ушбу мурожаат юзасидан Халқ депутатлари Навбаҳор туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи томонидан туман электр таъминоти бўлимига сўров юбориш режалаштирилди.

“Чорвоқгузар” МФЙда яшовчи ЯТТ Гулрух Шамсидинова “Ҳунарманд” уюшмасига аъзо бўлиб, “Сарбозор” МФЙда ижарада тикувчилик билан шуғулланиб келади. Лекин тадбиркор фаолиятини янада кенгайтириб қўшимча иш ўринлари яратмоқчи. Шу боис, у мутасаддилардан бино қуриш учун ер олишда кўмак сўради.

Мазкур мурожаат юзасидан шу куннинг ўзида Халқ ноиблари томонидан туман ҳокимлигига депутатлик сўров юборилди.

 Шу маҳаллада яшовчи Маърифат Ибрагимова ҳудуд аҳлининг  “Халқ банки” туман филилалига тикиш машиналари учун ҳужжат тақдим қилишига  қарамай, ҳалигача тикув машиналари берилмаётганидан нолиди.

Мазкур масала юзасидан Халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзоси С.Авезов томонидан “Халқ банки” Навбаҳор туман филиали бошлиғи номига сўров  юборилди.

 O‘zLiDeP Навоий вилоят

Кенгашиматбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1383
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Навоий вилоят Кенгаши Қўчқоров Беҳзод Исомиддинович2018-09-23 14:56:08

Ўтказилаётган сайёр учрашувлар давомида маҳаллий аҳоли вакилларидан келиб тушаётган мурожаатларнинг аксарияти депутатлик сўровлари натижаси орқали ҳал бўлаётганлигидан халқнинг депутатларга қолаверса партиямизга бўлган муносабати ва қарашлари янада ижобий бўлишига замин яратмоқда.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+