“Саломов Зиё Зиёевич” фермер хўжалигида БПТ ташкил қилинди

24.09.2018, 11:08

“Саломов Зиё Зиёевич” фермер  хўжалигида БПТ ташкил қилинди

O‘zLiDeP Самарқанд туман Кенгаши томонидан тумандаги “Саломов Зиё Зиёевич” фермер хўжалигида “Ҳар бир оила – тадбиркор”, “Yoshlar­­ – kelajagimiz” Давлат дастурларининг тарғиботига бағишланган учрашув уюштирилди. Учрашувда Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи раиси Абдужаббор Умаров сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тадбиркорлик соҳасини қўллаб-қувватлашга  доир қабул қилинган қарор ва фармонларнинг мазмун-моҳияти ҳақида гапирди.

– Мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш борасида яратилаётган шарт-шароитлардан ҳар бир фуқаро оқилона фойдаланиб, ҳеч бўлмаганда, томорқасида тадбиркорликни йўлга қўйса ҳам, оилавий бюджетига фойда келтиради, – дейди А.Умаров. – Хусусан, “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида берилаётган имкониятлар мамлакатимизда оилалар фаравонлигини оширишнинг муҳим кафолатидир. Бундан барча фуқароларимиз, жумладан, “Саломов Зиё Зиёевич” фермер хўжалиги ишчи-ходимлари ҳам самарали фойдаланиши керак.    

Тадбир сўнггида фермер хўжалигининг 10 га яқин ишчи ходимлари партия сафига қабул қилиниб, хўжаликда бошланғич партия ташкилоти тузилди.

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1173
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Қ.Эшқораева Навоий вилояти, Учқудуқ тумани2018-09-24 14:39:07

Жойларда аҳоли билан мулоқотларда "Ҳар бир оила тадбиркор" Давлат дастурининг мазмун моҳияти халққа кенг тушинтирилмоқда. Ушбу Давлат дастури доирасида тадбиркорликни бошламоқчи бўлганларга имтиёзли кредитлар ажратилмоқда.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+