“Orianna yarns textile”нинг яна 12 ходими O‘zLiDePга аъзо бўлди

24.09.2018, 11:48

“Orianna yarns textile”нинг яна  12 ходими O‘zLiDePга аъзо бўлди

O‘zLiDeP Зарафшон шаҳар Кенгаши ходимлари “Orianna yarns texstel” Ўзбекистон-Туркия қўшма корхонасида бўлиб, у ерда ташкил этилган бошланғич партия ташкилоти аъзолари билан яқиндан суҳбатда бўлишди. Учрашув чоғида мазкур БПТ фаолиятини янада жонлантириш ва аъзолар сафини кенгайтириш ҳамда партия мақсад ва вазифаларини корхона ишчи ходимларига етказиш юзасидан БПТ раисига тегишли топшириқлар берилди.

Шунингдек, Президентимизнинг 2018 йил 7 июндаги “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурини амалга ошириш тўғрисида”ги Қарори ҳамда 2018 йил 27 июндаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Yoshlar– kelajagimiz” Давлат дастури тўғрисидаги фармони мазмун-моҳияти корхона ишчи-ходимларига тушинтирилди.

Тадбир сўнггида партия фаолияти юзасидан берилган саволларга O‘zLiDeP шаҳар Кенгаши ходимлари томонидан тегишли жавоблар берилди. Қўшма корхонанинг 12 нафар ходимига партия аъзолик гувоҳномалари топширилди.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

 

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1533
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Навоий вилоят Кенгаши Қўчқоров Беҳзод Исомиддинович2018-09-24 15:13:14

Ўйлайманки Зарафшон шахрида фаолият юритаётган хотин-қизларимизнинг олдиларда партиямиз фаолияти билан боғлиқ бўлган ҳали куплаб забт этиши лозим бўлган марралар турибди.Улардан янада юқори натижаларини кутиш билан баробарида харнафас вилоят кенгаши аппарати ходимлари бирга эканлигини маълум қилади.


Қ.Эшқораева Навоий вилояти, Учқудуқ тумани2018-09-24 14:34:14

Партиямиз сафини Кенгайишида партия ходимларининг хизматларини алоҳида таъкидлаш жоиз деб ўйлайман. Зарафшонлик ҳамкасбларимизнинг ишларига янада мувофаққиятлар тилаб қоламиз. Чарчаманг!!!


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+