O‘zLiDeP кўмагида уюшмаган ёшлар ишли бўлди

24.09.2018, 10:00

O‘zLiDeP кўмагида уюшмаган  ёшлар ишли бўлди

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши тадбиркорлик фаолиятига қизиқувчи ёшлар учун Олтинкўл туманидаги “Крав текс” ва “Контекс” Туркия-Ўзбекистон қўшма корхонасига бизнес экскурсия ташкил этди.

Бундан 10 йиллар муқаддам ўз фаолиятини бошлаган ушбу корхонада айни кунда бир ярим минг нафар ишчи-ходим меҳнат қилмоқда. Эркаклар ва аёлларнинг барча турдаги трикотаж кийимларини ички ва ташқи бозорга тақдим қилаётган корхона бугун ҳам йигит-қизларни ўз бағрига чорламоқда.

– Саёҳат давомида туманимиздаги 10 нафар вақтинча ишсиз юрган қизлар иш жойига эга бўлди, – дейди O‘zLiDeP Олтинкўл туман Кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Наврўзбек Содиқов. – Шу боис, иштирокчилар томонидан туман ва вилоятдаги бошқа тадбиркорлик субъектларига ташриф уюштириш бўйича берилган таклифларни келгусидаги иш режамизга киритиб олдик.

– Очиғи, “Контекс”да ишлаш ниятим бор эдию, лекин ишга жойлашишда бироз қийинчиликларга дуч келаётган эдим, – дейди Умида Умарова. – Партия “Ёшлар қаноти” томонидан бугунги экскурсиянинг ташкил этилгани мен каби ёшларнинг қизиқишларига қанот берди. Чунки саёҳат чоғида бошқа тенгқурларим қатори мен ҳам қадоқлаш бўлимига ишга жойлашдим.

Тадбир давомида партия кўмаги билан кредит олиб фаолият бошлаган тумандаги “Нодир” МЧЖ мисолида тадбиркорлик йўналишларида имтиёзли кредитлар олиш масалалари атрофлича тушунтириб берилди.

Ҳуснора АБДУЛЛАЕВА,

O‘zLiDeP Олтинкўл туман Кенгаши

аппарат раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1337
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+