O‘zLiDeP сайёр қабулида навоийлик икки нафар фуқаро ишга жойлашди
15.10.2018, 22:00

O‘zLiDeP Учқудуқ тумани Кенгаши тумандаги “Йўлчилар” маҳалласи аҳли учун сайёр қабул ташкил этди.
Қабулда “Йўлчилар” МФЙда яшовчи Ф.Азимова ва M.Шамановалар иш сўраб мурожаат қилишди. Фуқароларнинг мурожаати жойида ҳал қилинди. Улар “Йўлчилар” маҳалласида янгидан қурилаётган мактабга ишга жойлашишди.
Мавлуда Бердимуродова чиқиндилар учун пулни ўз вақтида тўлаб келаётган бўлса-да, “Тоза ҳудуд” Учқудуқ тумани бўлими чиқиндиларни ўз вақтида олиб кетмаётгани ҳақида мурожаат қилди.
Ушбу мурожаатлар юзасидан Халқ депутатлари Учқудуқ тумани Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси туман “Тоза ҳудуд” раҳбарига депутатлик сўрови юборадиган бўлди. Шунингдек, Юлдуз Душамованинг кўмир, Кандибай Элмуродовнинг эса маиший газ баллонларини ўз вақтида етказиб бериш бўйича шикоятлари ҳам жойида ижобий ҳал этилди.
O‘zLiDeP Навоий вилоят
Кенгаши матбуот хизмати
O‘zLiDePнинг Facebook ҳамда Instagram'даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!
Фикрингизни қолдиринг
Ўхшаш янгиликлар
-
Ҳосилга яроқсиз ерларни қайта фойдаланишга киритиш бўйича қиланаётган ишлар ўрганилмоқда
28.11.2023, 15:43
-
Ёшларга молиявий кўмак ажратилишида шаффофлик таъминланиши керак!
23.11.2023, 19:09
-
Нурободда 3 та мактаб фаолияти ўрганилганда муаммолар борлиги аниқланди
23.11.2023, 18:49
-
Ромитанда оилавий тадбиркоорликни ривожлантириш дастурларининг ижроси қай аҳволда?
10.11.2023, 16:56
-
Ал-Хоразмий шаҳарчасидаги қурилиш ишлари сифати ўрганилди
07.11.2023, 17:41
Билдирилган фикрлар
М.Алиева партия фаоли2018-10-16 11:07:29
Партия ташаббуси билан ўтказилаётган сайёр қабулларнинг самарали фаолияти кўзга ташланмоқда. Бунда албатта депутатларнинг ҳиссаси беқиёс.