O‘zLiDeP депутати кўмагида “Учма”ликлар ичимлик суви билан таъминланди
15.10.2018, 22:12

Учма қишлоғи Фориш туманининг энг олис ҳудудларидан бири. Аҳолиси 6231 киши бўлиб, 1361 нафар оила истиқомат қилади. Аммо қишлоқда тоза ичимлик суви муаммоси узоқ йиллардан буён бартараф этилмай келмоқда.
Ана шу муаммони ҳал этиш мақсадида O‘zLiDeP Фориш тумани Кенгаши ҳамда Халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари иштирокида сайёр учрашув ташкил этилди.
– Қишлоғимизнинг юқори қисмидаги 30 хўжалик булоқ сувидан фойдаланади, – дейди маҳалла фуқаролар йиғини раиси Бегзод Ихтиёров. – Қишлоқнинг пастки қисмида яшовчи 70 хўжалик эса сув танқислигидан қийналяпти. Бугун депутат Карим Ихтиёров хомийлигида, хашар йўли билан 2,5 км узоқликдан сув қазилиб, маҳалла ва мактабларга ичимлик суви олиб келинди. Маҳалладаги кекса-ю, ёш депутат кўмагидан мамнун.
Сайёр учрашув давомида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда имтиёзли кредит олиш масалаларига доир 10 га яқин мурожаатлар муҳокама этилди. Муаммоларни ижобий ҳал этишга масъул ташкилотларга депутатлик сўровлари юбориладиган бўлди.
Саида УМАРАЛИЕВА,
O‘zLiDeP Жиззах вилоят
Кенгаши матбуот котиби
O‘zLiDePнинг Facebook ҳамда Instagram'даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!
Фикрингизни қолдиринг
Ўхшаш янгиликлар
-
Ҳосилга яроқсиз ерларни қайта фойдаланишга киритиш бўйича қиланаётган ишлар ўрганилмоқда
28.11.2023, 15:43
-
Ёшларга молиявий кўмак ажратилишида шаффофлик таъминланиши керак!
23.11.2023, 19:09
-
Нурободда 3 та мактаб фаолияти ўрганилганда муаммолар борлиги аниқланди
23.11.2023, 18:49
-
Ромитанда оилавий тадбиркоорликни ривожлантириш дастурларининг ижроси қай аҳволда?
10.11.2023, 16:56
-
Ал-Хоразмий шаҳарчасидаги қурилиш ишлари сифати ўрганилди
07.11.2023, 17:41
Билдирилган фикрлар
Қ.Эшқораева Навоий вилояти, Учқудуқ тумани2018-10-16 11:09:58
Сув ҳаёт манбаи. Аҳолига ичимлик суви етказилишида депутатларнинг кумаги ҳаммамизни қувонтиради албатта.
Рахманова Гульнара УзЛиДеП тахтакупир туман Кенгаши ижрочи котиб 2018-10-16 08:42:41
УзЛиДеП Сиёсий Кенгаши рахбариятига рахмат! Партия фаолларидан тузилган ишчи гурух канча муоммаларни хал килинишида амалий ердамлар килмокда. Депутатларимиз янада фаоллашади деб умид киламиз