Миллий банк Фарғона филиалида O‘zLiDeP қуйи бўғини иш бошлади

16.10.2018, 16:52

 Миллий банк Фарғона филиалида  O‘zLiDeP қуйи бўғини иш бошлади

“Миллий банк” Фарғона филиалида O‘zLiDeP Фарғона шаҳар  Кенгаши “O‘zLiDeP билан юксалиш сари” шиори остида тарғибот тадбири ташкил этди.

Тадбирда O‘zLiDeP ва Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси ўртасида имзонланган ҳамкорлик меморандуми асосида жойларда амалга оширилаётган ишлар муҳокама этилди.

– Бугунги учрашув кенг қамровли, самарали ишларни амалга оширишда муҳим қадам бўлди, – дейди “Миллий банк” Фарғона филиали ходими Рустамжон Қодиров. – Биз асосан O‘zLiDeP электорати бўлган тадбиркорлар билан ишлаймиз. Мижозларига ҳар томонлама сифатли банк хизматлари кўрсатиш, тадбиркор ва банк ўртасида ўзаро ишончли муносабатларни шакллантиришда партия билан ҳамкорлигимиз ўз самарасини беришига ишонамиз.

Тадбир якунида партия сафига кириш истагини билдирган 23 нафар банк ходимларига O‘zLiDeP аъзолик гувоҳномалари топширилди.

O‘zLiDeP Фарғона вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1922
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+