Самарқанддаги “Happy mama”да O‘zLiDePнинг қуйи бўғини иш бошлади

18.10.2018, 17:44

Самарқанддаги “Happy mama”да O‘zLiDePнинг қуйи бўғини иш бошлади

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши фаоллари Самарқанд шаҳридаги “Happy mama” (Бахтли она) тиббий диагностика марказида бўлишди. Учрашувда мамлакатимизда хусусий мулкка, тадбиркорликка, хусусан аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатишни ривожлантиришга бўлган эътибор ва шарт-шароитлар хусусида сўз борди. Тиббий марказ раҳбарининг айтишича, бу ерда қўшимча бўлимлари ташкил этилиши эвазига яна 10 нафар тиббиёт ходимлари иш билан таъминланади.

– Мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимида хусусий секторнинг ролини ошириш, хусусий тиббиёт муассасалари фаолиятини ривожлантириш ва аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш борасида амалга оширилаётган ишлар юксак самара бермоқда, – дейди “Happy mama” тиббий диагностика маркази директори Парвина Ким. – Президентимизнинг 2017 йил 1 апрелдаги “Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бу борада муҳим дастуриламал бўлаётир.

Учрашув якунида “Happy mama” тиббий диагностика марказида O‘zLiDePнинг қуйи бўғини ташкил этилиб, 13 нафар ишчи-ходими партия аъзолигига қабул қилинди.

Насиба Мўминова,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши бўлим мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1362
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+