O‘zLiDeP фаол аёлларни тақдирлади

26.10.2018, 16:51

O‘zLiDeP фаол аёлларни тақдирлади

O‘zLiDeP Ургут туман Кенгаши O‘zLiDeP ташкил топганининг 15 йиллиги муносабати билан “O‘zLiDeP – тадбиркор аёллар манфаатлари ҳимоячиси” мавзусида давра суҳбати ўтказди.

– Тадбирдан кўзланган асосий мақсад туман марказидан олисда жойлашган маҳаллалар аҳолисини тадбиркорлик фаолиятига йўналтиришдир, – дейди O‘zLiDeP Ургут туман Кенгаши раисининг Аёллар масалалари бўйича ўринбосари Адашой Саттарова. – Шунингдек, хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш, аёллар бандлигини таъминлаш, провардида эса халқ фаровонлиги ва оилалар тинчлигини таъминлаш бош мақсадимиздир.  

Тадбир якунида O‘zLiDeP ташкил топганининг 15 йиллиги муносабати билан партия дастурий мақсад ва вазифаларини тарғиб қилишда фаол иштирок этган, партиявий лойиҳаларда қатнашган бир гуруҳ хотин-қизлар тақдирланди.

Марҳабо Чўлиева

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

 Кенгаши  бўлим мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1190
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

рахманова Гульнара УзЛиДеП Тахтакупир тумани 2018-10-27 09:09:12

Жамиятимиз ривожидаги аёл кизларимизнинг урни ва роли катта. Хозирги кунда уларни куллаб кувватлаш давлат сиёсати даражасида. Биз албатта фаол опа сингилларимиз билан мактанамиз ва келгуси ишларига каттадан-катта ютуклар тилаймиз.


Холмурод Сориев, Халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари2018-10-26 19:36:11

Аёлларни эъзозлаш, улар меҳнатини эътироф этиш, қадрлаш, рағбатлантириш, янада юксакка кўтариш, ҳаётда, жамиятда ўз ўрнини топишига, ўз бизнеси ва тадбиркорлигини ривожлантириш кўмаклаш-партиямизнинг устувор вазифаларидан биридир. Бу каби тадбирларнинг ўтказилиши, фаол аёлларнинг тақдирланишлари бу вазифалар ижросидир.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+