Самарқанлик 100 нафардан ортиқ ёшлар O‘zLiDePни танлади

06.11.2018, 16:28

Самарқанлик 100 нафардан ортиқ ёшлар  O‘zLiDePни танлади

Самарқанд ветеринария ва медицина институтида O‘zLiDeP ташкил топганининг 15 йиллиги муносабати билан “Орзулар рўёби – O‘zLiDeP билан” шиори остида тадбир бўлиб ўтди.

Унда партия фаоллари томонидан сиёсий партиялар фаолияти, O‘zLiDePнинг жамиятдаги тутган ўрни ва роли, дастурий мақсад ва вазифалари ҳақида талабаларга атрофлича тушунчалар берилди.

–Партия ташкил топганига бу йил 15 йил тўлади, – дейди O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши сиёсий таълим маркази раҳбари Жамила Сайфиддинова. –Ўтган давр мобайнида юртимизда тадбиркорларни  қўллаб-қувватлаш, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилган ишлар самараси ўлароқ, бугун тадбиркорларимиз нафақат оиласи, балки юрт ривожига ҳам алоҳида улуш қўшиб келмоқда.

Тадбирда сўз олганлар партия ҳудудий ташкилотларига сиёсий жиҳатдан етук, партиявий ишларни ташкил этишда давр талабларига жавоб бера оладиган йигит-қизларни сиёсий жараёнларга кенгроқ жалб этиш борасида амалга оширилаётган ишлар, шунингдек, O‘zLiDeP томонидан ишлаб чиқилган “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси ҳақида талабаларга атрофлича маълумотлар беришди.

–Юртимизда тадбиркорликни ривожлантириш ва уларни қўллаб-қувватлаш  борасидаги ғоялари учун  бугун  O‘zLiDePни танлаб, унга аъзо бўлдим, – дейди Самарқанд ветеринария ва медицина институти талабаси Илёс Эргашев. – Болаликдан тадбиркорликка ҳавас қиламан. Улар юртимиз таянчи. Уларнинг сафи кенгайишига мен ҳам хайрихоҳман.

Тадбирда партия сафига кириш истагини билдирган 100 дан ортиқ талабаларга  аъзолик гувоҳномаси топширилди.

Бахтигул ҚАРШИЕВА,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

 Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1340
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+