Самарқандда O‘zLiDeP томонидан эълон қилинган “Ҳудуддаги энг фаол хизмат кўрсатиш корхонаси раҳбари” номинацияси ғолиби аниқланди

07.11.2018, 17:34

Самарқандда O‘zLiDeP томонидан эълон қилинган “Ҳудуддаги энг фаол хизмат кўрсатиш корхонаси раҳбари” номинацияси ғолиби аниқланди

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши партия ташкил топганининг 15 йиллиги муносабати билан турли номинациялар бўйича танлов ва акциялар эълон қилган эди.

“Келажак ПРЕСС” МЧЖ раҳбари Акбар Маҳмудов мазкур акциялар доирасида Самарқанд туманида “Ҳудуддаги энг фаол хизмат кўрсатиш корхонаси раҳбари” номинацияси ғолиби бўлди.

Шу муносабат билан, O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ҳамда партиянинг Самарқанд вилоят Кенгаши масъул ходимлари А.Маҳмудов таъсисчилигида ташкил этилган “Самарқанд китоб олами” савдо дўконига ташриф буюрди.

Таъкидлаш керак, А.Маҳмудов мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантиришга берилган кенг имкониятлардан самарали фойдаланиб, аҳолининг ижтимоий-сиёсий билимларини ошириш мақсадида 2012 йилда “Янги аср матбуоти” МЧЖни ташкил этди. Натижада корхона қошида фаолият юритаётган “Самарқанд Китоб олами” савдо дўкони тез орада катта аудиториядаги мижозларга эга бўлди. Ҳозирда мазкур китоб дўконида 7 тилда чоп этилган 4200 турдаги 71 минг нусха китоблар мавжуд.

–Кейинги йилларда мамлакатимизда нафақат тадбиркорлик, балки бошқа соҳаларда ҳам кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.   Масалан, 2017 йилда Президентимиз фармойишига асосан, китоб савдоси билан шуғулланаётган тадбиркорлар ягона солиқ туридан озод этилди, – дейди А.Маҳмудов. – Натижада “Самарқанд китоб олами” ўтган йилда 40 миллион сўмга яқин солиқ имтиёзига эга бўлдик. Кўрилган фойда эвазига эса  савдо дўконига дамас автомашинасини сотиб олдик.

Дарвоқе, А.Маҳмудов яқинда яна бир хайрли ишга қўл ўрди. Мамлакатимизда тадбиркорлар учун яратилаётган имтиёзлардан фойдаланиб тиббий хизмат кўрсатиш йўналишида янги “Доктор Ибрагимович” хусусий корхонасини очди.

Бахтигул ҚАРШИЕВА,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
#uzlidep15
  • Кўрилди
    1260
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+