O‘zLiDeP раҳбарига 40 нафарга яқин тадбиркордан миннатдорчилик хати келди

08.11.2018, 16:01

O‘zLiDeP раҳбарига 40 нафарга яқин тадбиркордан миннатдорчилик хати келди

Бундан икки ой аввал O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши раиси Тўрабек Назаров бошчилигидаги ишчи гуруҳ “Олмазор” кичик саноат зонасига борган эди.    

Ташриф чоғида ишчи гуруҳ аъзолари ҳудудда фаолият юритаётган тадбиркорлар ва ишбилармонлар фаолияти билан яқиндан танишиш баробарида, уларни ўйлантираётган муаммолар билан ҳам қизиққан эди.

Ишчи гуруҳнинг ташрифидан сўнг, орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, тадбиркор ва ишбилармонларни ўйлантириб келаётган муаммолар ижобий ҳал этилди. Тадбиркорларни эркин самарали фаолият юритишлари учун кенг шароитлар, қулайликлар яратилди. Энг муҳими, бундан электоратимиз вакиллари хурсанд. Бу ҳақида яқинда “Олмазор” кичик саноат зонасида фаолият юритаётган 40 нафарга яқин тадбиркор имзо чеккан миннатдорчилик хатида баён қилинган. O‘zLiDeP раҳбари номига ёзилган хатда партия Тошкент шаҳар Кенгаши ишчи гуруҳи очиқ мулоқот ва учрашувларда 50 га яқин муаммо муҳокама қилингани қайд этилган.   

–Тўғриси, ишчи гуруҳ ташрифидан сўнг, кўп йиллар давомида бизни қийнаб келаётган кўплаб муаммоларга ечим топилди, – дейди Олмазор кичик саноат зонаси раҳбари У.Юнусов. – Қувонарлиси, кичик саноат зонасида катта ўзгаришлар бўлди. Тадбиркорларнинг эртанги кунга бўлган ишончи янада ортди. Ҳозир тадбиркорларимиз бор куч ғайрати билан юрт ривожига ҳисса қўшишга ҳаракат қилмоқда, ёшлар бандлигини таъминлашга муносиб улуш қўшмоқда. Бунинг учун O‘zLiDePдан миннатдормиз.

Таъкидлаш керак, O‘zLiDeP бу каби кўплаб хайрли ишларга бош-қош бўлиб, муаммоларни жойида ҳал этиб, аҳолининг эртанги кунга бўлган ишончини янада оширмоқда. Мадсад битта, халқни рози қилиш, аҳолининг давлат идораларига бўлган ишончини мустаҳкамлаш.  

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
Ишчи гуруҳ
  • Кўрилди
    3203
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Даврон Темиров O‘zLiDeP Бўкав туман Кенгаши ижрочи котиби2018-11-10 16:05:27

Партиямиз шиори "Биргаликда биз кучмиз".Шундай экан халқнинг ичида бўлиш, унинг муаммоларини ўрганиш ва уларга амалий ёрдам кўрсатиш партия билан халқнинг жипслигига хизмат қилади.Олмазор туман Кенгашининг ютуқлари билан табриклаймиз, янгидан-янги зафарлар тилаймиз.


Рахманова Гульнара УзЛиДеП Тахтакупир туман Кенгаши ижрочи котиб 2018-11-08 17:21:53

O‘zLiDeP раҳбарига биз хам тадбиркорлар билан биргаликда миннатдорчилик билдирамиз, купчилик муоммаларнинг уз ечимини топиши рахбаримизнинг, партиямиз фаолларидан тузилган ишчи гурух аъзоларининг халкнинг орасида булиб уларнинг тилак ва истакларини эшитиб, тадбиркорликдаги тусикларни урганиб бартараф килишдаги амалий ердамлари туфайли албатта. Барча партиядошларимизни 15-йиллик байрам билан табриклаймиз


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+