Пойтахтлик маслакдошларимиз сафи 137 нафарга кўпайди

08.11.2018, 17:35

Пойтахтлик маслакдошларимиз сафи 137 нафарга кўпайди

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида O‘zLiDeP ташкил топганининг 15 йиллиги муносабати билан “Тадбиркор ёшлар – O‘zLiDeP билан” шиори остида тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда сўз олган O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши фаоллари сиёсий партиялар фаолияти, партиянинг жамиятда тутган ўрни ва роли, дастурий мақсад-вазифалари ҳақида талабаларга кенгроқ маълумотлар беришди.

– Болаликдан сиёсий жараёнларга қизиқаман, – дейди Ўзбекистон Миллий университети талабаси Муҳиддин Амирқулов – Шу боис, мамлакатимизда фаолият юритаётган ҳар бир партиянинг мақсад ва вазифалари билан танишиб чиқдим. Сиёсий партиялар орасидан O‘zLiDePни танладим ва унга аъзо бўлдим. Боиси, бу партия нафақат тадбиркорларни балки биз каби ёшларни ҳам қўллаб-қуватлайди.

Тадбир якунида партияга аъзо бўлиш истагини билдирган 137 нафар талаба партия сафига қабул қилинди.

Муроджон  ЎРИНОВ,

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар

Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1225
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Шукурборий Холиқов2018-11-08 18:46:31

Доим партиялар фаолиятига қизиқганман.Шунинг учун ўз партиямни аниқ белгилаб олдим.Бизга ўрнак бўладиган партия фаоллари билан давра сухбатларини тез тез ўтказиш яхши натижалар беришини кўриб турибмиз.Келажакда УзЛиДеП га омад тилайман


Толипова Турсуной Элдоровна2018-11-08 18:41:50

Биз хам ўз навбатида партия хақида унинг ғоялари мақсад чораларихақида чуқурроқ ўрганишни ва партия фаоллари билан яқиндан танишишни хохлардик.Ёшлар ўртасида шундай тарғиботларни кўпрқ олиб борилса биз хам хурсанд бўлар эдик.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+