Хоразмда қишлоқ хўжалигини янада ривожлантириш бўйича йўл харитаси ишлаб чиқилди

08.11.2018, 18:45

Хоразмда қишлоқ хўжалигини янада ривожлантириш  бўйича йўл харитаси ишлаб чиқилди

Хоразмда “Мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш, сақлаш ва қайта ишлаш, логистика ва экспортни ташкил қилиш” мавзуида форум ташкил этилди.  

Тегишли ташкилот вакиллари, Олий Мажлис Сенати аъзолари, вилоят хокимлиги, O‘zLiDeP вилоят Кенгаши вакиллари иштирок этган тадбирда Президентимизнинг “Осиё тараққиёт банки иштирокидаги “Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшилган қиймат яратиш занжирини ривожлантириш” лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида”ги Қарори доирасида амалга оширилган ишлар ҳақида сўз борди.  

–Мазкур форум биз тадбиркорларга қарор доирасида мавжуд имкониятлардан янада самарали фойдаланишга ундади, – дейди “Хоразм қовуни” корхонаси раҳбари,  O‘zLiDeP фаоли С.Хаджаев. – Форум давомида корхонам фаолияти ва ишлаб чиқаришда қадоқлаш ва қуритишда  қўлланилаётган чет эл техника ва технологиялари афзалликлари ҳақида фикр алмашдик. Шу билани бирга, Хоразм шароитида полиз маҳсулотларини қайта ишлашнинг замонавий усуллари бўйича тажриба алмашдик.

Форумда нуфузли чет эл корхоналари ва чет эл сармоялари асосида ташкил этилган қўшма корхона раҳбарлари ҳамда етакчи мутахассислар мазкур соҳани янада ривожлантириш ва мавжуд муаммоларга ечим топиш бўйича фикр-мулоҳазалар билдирди.

Форум сўнгида вилоятда қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда илғор тажриба ва инновацияларни, замонавий агротехник тадбирларни қўллаш, мева-сабзавотни қайта ишлаш ва экспортини ташкил қилиш, халқаро молия институтларининг маблағларини самарали ўзлаштириш масалалари қайд этилган йўл харитаси ишлаб чиқилди.

          Нилуфар ДЖАББАРОВА,

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

Матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1213
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рахманова Гульнара УзЛиДеП Тахтакупир тумани 2018-11-09 09:02:04

Хоразмда утказилган “Мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш, сақлаш ва қайта ишлаш, логистика ва экспортни ташкил қилиш” мавзуида форумнинг асосий максади хам тадбиркорликни янада ривожлантириш уларга кулаиликлар яратишдан иборат эканлиги маколадан куриниб утр. Тадбиркорликни ривожлантиришда амалий ердам килиш партиямизнинг бош максади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+