Сирдарёлик 10 нафардан зиёд талаба O‘zLiDeP кадрлар захирасига олинди

16.11.2018, 16:05

Сирдарёлик 10 нафардан зиёд талаба O‘zLiDeP кадрлар захирасига олинди

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши Гулистон давлат университетида “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида “Юқори малакали кадрлар – тараққиёт гарови” мавзусида тадбир ташкил этди.  

Тадбирдан кўзланган мақсад – сиёсий жиҳатдан етук, партиявий ишларни ташкил этишда давр талабларига жавоб бера оладиган, замонавий билим ва кўникмага эга, фаол ва ташаббускор ёшларни қўллаб-қувватлашдан иборат.

– Тадбир давомида мамлакатнинг муносиб келажаги учун жавобгарликни ўз зиммасига ола биладиган, интилувчан ва серғайрат ёшларни аниқлашга алоҳида эътибор қаратдик, – дейди O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши ходими Дилшод Тўрақулов. – Зотан, янгича фикрлайдиган, ҳар жиҳатдан етук, ташаббускор, эл-юрт келажагига бефарқ бўлмаган ёшларни партиямиз сафига қўшилиши чинакамига янгича руҳ, янгича нафас олиб киради. Шу боис, жойларда ўтказилаётган тадбирларда айни шу масалага жиддий аҳамият беряпмиз.

Тадбир якунида Гулистон давлат университетининг 10 нафардан зиёд талабаси O‘zLiDeP кадрлар захирасига олинди.

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1282
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+