Қорақалпоғистоннинг энг фаол тумани, қуйи бўғини ва депутати аниқланди
19.11.2018, 16:40

O‘zLiDeP ҳудудий кенгашлари томонидан ташкил этилаётган “Энг намунали туман (шаҳар) партия ташкилоти”, “Энг намунали бошланғич партия ташкилоти” ва “Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги энг фаол депутат” танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди.
Тадбирда сўз олган O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси С.Турманов йиғилганларни, барча маслакдошларимизни партиянинг 15 йиллик байрами билан табриклаб, ўтган давр мобайнида партия томонидан амалга оширилган ишлар хусусида тўхталиб ўтди.
–Мазкур танлов партия мақсад ва вазифаларини жойларда тарғиб қилиш, аҳоли, айниқса, тадбиркор, ишбилармонлар манфаатини ҳимоя қилишда жонбозлик кўрсатган маслакдошларимизни аниқлаш ва рағбатлантириш мақсадида ташкил этилди, – дейди С.Турманов. – Шу боис, ғолибларни аниқлашда айни шу масалаларга жиддий эътибор қаратдик. Тўғриси, иштирокчилар билан бўлган мулоқот чоғида уларнинг ўз ишига бўлган муносабати мени жуда хурсанд қилди. Агар партиямиз сафи ана шундай шижоатли, масъулиятли ходимлар билан кенгайиб бораверса, албатта, аҳолининг бизга бўлган ишончи янада ошиб бораверади.
Якуний натижаларига кўра, “Нукус Евро Строй” МЧЖ қошидаги БПТ “Энг намунали бошланғич партия ташкилоти”, O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси А.Дуйсенов “Энг фаол депутат”, партия Амударё туман Кенгаши “Энг намунали туман партия ташкилоти” деб топилди.
O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси
Кенгаши матбуот хизмати
O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!
Ўхшаш янгиликлар
-
O‘zLiDeP Навоий вилоят партия ташкилотидан делегатлар сайланди
26.05.2023, 18:47
-
Партия съездига қашқадарёлик делегатлар сараланди
26.05.2023, 18:40
-
Сайловга тайёргарлик янада қизғинлашиб бормоқда
26.05.2023, 18:36
-
O‘zLiDePнинг бухоролик делегатлари сайланди
26.05.2023, 18:26
-
Съездга делегатларини сайлаш — сайловга тайёрланишининг муҳим бўғини
25.05.2023, 20:45
Фикрингизни қолдиринг