“Автомобилларга техник хизмат кўрсатиш” лойиҳасини ҳаётга татбиқ этаётган O‘zLiDeP фаоли 20 иш ўрни яратмоқчи

21.11.2018, 15:35

“Автомобилларга техник хизмат кўрсатиш” лойиҳасини ҳаётга татбиқ этаётган O‘zLiDeP фаоли  20 иш ўрни яратмоқчи

Ҳозирги кунда Жиззах шаҳрида 42 минг 700 нафарга яқин 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар истиқомат қилади. Шундан 3 минг 732 нафари расман ишсизлар рўйхатида қайд этилган.

Шу маънода, бугун ҳудудда ёшларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш, ёш тадбиркорларнинг истиқболли ғоялари ва лойиҳаларини рўёбга чиқариш ва шу асосда ёшлар бандлигини таъминлаш борасида улкан ишлар амалга оширилмоқда. Бу борада “Yoshlar- kelajagimiz” Давлат дастури доирасида ҳаётга татбиқ этилаётган ишларни алоҳида таъкидлаш жоиз.

–Айни пайтда шаҳримизда Дастур ижросини таъминлаш борасидаги ишлар жадал давом эттирилмоқда. Бу жараёнда O‘zLiDeP фаоллари ва депутатлик бирлашмалари ҳам фаол иштирок этиб, амалий ишларга кўмакдош бўлаётир, – дейди “Yoshlar – kelajagimiz” жамғармаси Жиззах шаҳар филиали раҳбари Ғолиб Фозилов. – Чунки Дастурда кўзда тутилган вазифалар партиянинг қатор истиқболли лойиҳалари билан ҳамоханг. Шу боис, ўтган давр мобайнида кўплаб партия фаолларига имтиёзли кредитлар ажратилди. Масалан, “Автомобилларга техник хизмат кўрсатиш” лойиҳасини ҳаётга татбиқ этиши учун 350 млн. сўмлик кредит олган Аъзам Мусурмонов 20 та янги иш ўрни яратадиган бўлди.

Таъкидлаш керак, ҳозирга қадар “Yoshlar – kelajagimiz” жамғармаси ёшлар тақдим этган 27 та лойиҳага 4 млрд 391 млн. сўмлик кредит ажратган.  

Саида УМАРАЛИЕВА,

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    3134
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Холбек Асатов2018-11-21 18:08:43

Юртимизда биз ёшларга яратилаётган имкониятлар чексиз. Биз ёшлар бу имкониятлардан ўз ўрнида оқилона фойдаланишимиз зарур.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+