Халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади

22.11.2018, 17:36

Халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади

O‘zLiDeP Оқдарё туман Кенгаши  тумандаги Оқдарё МФЙда “Халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади” мавзуида давра суҳбати ташкил этди. 

Тадбирда аҳолини бизнес билан шуғулланишга фаол жалб қилиш, янги иш ўринлари яратиш ва ёшлар бандлигини таъминлаш борасида  “Ҳар бир оила – тадбиркор” ҳамда “Ёшлар келажагимиз” Давлат дастурлари доирасида амалга оширилаётган ишлар юксак самара бераётгани таъкидланди.

–Давлат қачон бой ва қудратли бўлади, қачонки халқимиз бой бўлса, тадбиркорлар кўпайса, ёшлар бандлиги таъминланса, – дейди Халқ депутатлари туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари Тўлқин Ҳомидов. – Шу боисдан, бугун ёшларнинг тадбиркорлик саводхонлигини ошириш, уларга бизнес ташкил этиш ва юритиш кўникмаларини сингдириш лозим. Фақат шундагина янги-янги иш ўринлари яратилиб, ёшлар бандлиги таъминланади ва аҳоли фаровонлиги яхшиланади.

Тадбирда шунингдек, ўз бизнесини бошламоқчи бўлган ёшларга “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури доирасида тижорат банклари томонидан берилаётган имтиёзли кредитлар ҳақида маълумотлар берилди.  

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2338
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+