#LIVE O‘zLiDeP маҳаллий тадбиркорлар ва россиялик харидорлар ўртасида видеоконференциялар ташкил этди

26.11.2018, 12:13

#LIVE O‘zLiDeP маҳаллий тадбиркорлар ва россиялик харидорлар ўртасида видеоконференциялар ташкил этди

Йиғилишда таъкидланганидек, охирги 2 йил мобайнида партиянинг халқаро муносабатлари ҳам изчиллик касб этмоқда. O‘zLiDeP делегацияси шу йил август ойида Анқара шаҳрида бўлиб ўтган “Адолат ва тараққиёт” партиясининг VI бутун Туркия съездида иштирок этган бўлса, 6 сентябрь куни O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия Қўмитасида ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича Бюроси ва Венециан комиссия вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Бундан ташқари, партиямиз вакиллари 24-27 октябрь кунлари Осиё-Тинч океани минтақасидаги 53 мамлакатнинг 360 дан зиёд парламент партияларини бирлаштирган Осиё сиёсий партиялари Халқаро конференцияси (ICAAP) Бош Ассамблеясининг Москвада бўлиб ўтган 10-йиғилишида ҳам қатнашди.

Эътиборлиси, партиянинг халқаро йўналишдаги фаолияти мазмунан бойиб, тобора амалий аҳамият касб этиб бормоқда. Хусусан, O‘zLiDeP шафелигида ўтказилган бир қатор видеконференцияларда тадбиркорлар ва фермерлар маҳсулотининг потенциал харидори бўлмиш россиялик йирик савдо тармоқлари вакиллари билан тўғридан-тўғри мулоқот уюштирилиб, улар ўртасида ҳамкорлик алоқаларининг ўрнатилишига ёрдам кўрсатилди. Бугунгача озиқ–овқат маҳсулотларини ишлаб чиқиш, сақлаш ва экспорт қилиш, енгил саноат ва тайёр кийим-кечак маҳсулотларини экспорт қилишга бағишланган видеоконференциялар ташкил этилди.  

O‘zLiDeP матбуот хизмати

  • Кўрилди
    2034
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+