Наманганлик маслакдошимиз паррандалар учун омухта ем компонентлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган завод қуриш бўйича хорижлик инвесторлар билан битим имзолади
27.11.2018, 17:34

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши аъзоси, партия Наманган вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Собитхон Нугмонов вилоятдаги энг фаол тадбиркорлардан бири. Унинг ташаббуси билан Наманган шаҳридаги “SAMO PLYUS TA`MIR” корхонасида сиғими 1100 тоннали совутгичли омборхона ва 2 та иссиқхона барпо этилмоқда.
Шунингдек, С.Нугмонов бизнес вакилларига кўмакдош сифатида уларнинг иш фаолияти давомида келиб чиқадиган муаммоларини бартараф этиш, хорижий ҳамкорлар билан алоқаларини барқарорлаштиришда тадбиркорларга елкадош бўлиб, вилоят ривожиги катта ҳисса қўшмоқда.
– Мамлакатимизда бўлиб ўтган тадбиркорлар форуми ва ярмаркалар биз тадбиркорларга харидор ва ҳамкорлар топиш ва хорижий инвесторлар билан бирга ишлаш маданиятини оширишда муҳим омил бўлди, – дейди С.Нугмонов. – Масалан, яқинда пойтахтимизда бўлиб ўтган “Туризм соҳасида биринчи халқаро инвестицион форуми”да инвесторлар ташрифидан фойдаланиб, вилоятда барпо этилиши режалаштирилган, замонавий технологик-линияларда паррандаларни сўйиш, бўлакларга ажратиш, қадоқланган ҳолда сотувга чиқаришга ва паррандалар учун омухта ем компонентлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган завод қуриш бўйича хорижлик инвесторлар билан битим имзоладик.
Таъкидлаш керак, ўтган 9 ой мобайнида С.Нугмановнинг жойларда муаммолар ечимини топишдаги иштироки натижасида партиямиз аъзолари сони 60 нафарга кўпайди.
Юлдуз ЮЛДАШЕВА,
O‘zLiDeP Наманган вилоят
Кенгаш матбуот котиби
O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!
Ўхшаш янгиликлар
-
Депутатлар тадбиркорларнинг муаммо ва таклифларини жойига чиққан ҳолда ўрганди
05.05.2022, 12:27
-
Депутатлар ва тадбиркорлар мулоқотида кўтарилган муаммолар назоратга олинди
27.04.2022, 16:12
-
“Депутатлар ва тадбиркорлар” мулоқоти форуми доирасида 10 та мурожаат депутатлар назоратига олинди
26.04.2022, 15:09
-
Туячилик билан шуғулланаётган фермер хўжалиги фаолияти билан танишилди
22.04.2022, 14:41
-
Депутатлар маҳаллабай ва хонадонбай ишлаш орқали муаммоларни ҳал қиляпти
21.04.2022, 14:42
Фикрингизни қолдиринг