Қоракўлдаги маслакдошларимиз сони 50 нафарга кўпайди

27.11.2018, 18:06

Қоракўлдаги маслакдошларимиз сони 50 нафарга кўпайди

O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши Қоракўл туманидаги 3- сонли академик лицейида “O‘zLiDeP – амалий ишлар партияси” мавзуида давра суҳбати ташкил этди.

Унда тегишли соҳа вакиллари, партия вилоят ва туман Кенгаши ходимлари, Халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари, ўқувчи-ёшлар иштирок этди.

– Сиёсий партиялар фаолиятини мунтазам равишда кузатиб бораман, – дейди лицей ўқувчиси Зарнигор Меҳмонова. – Айниқса, O‘zLiDeP томонидан олиб борилаётган тарғибот ишларини алоҳида кузатаман, – Чунки ушбу партия нафақат тадбиркор ва фермерлар, балки ёшлар манфаатларини ҳам ҳимоя қилади.  Шу боис, O‘zLiDePни танладим.

Таъкидлаш керак, тадбир якунида партияга аъзо бўлиш истагини билдирган 50 нафардан ортиқ ёшларга партия аъзолик гувоҳномаси топширилди.

O‘zLiDeP Бухоро вилоят

 Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1282
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+