O‘zLiDeP фаоли Рустам Усмонов 40 та иш ўрни яратмоқчи
30.11.2018, 16:44
Жиззах вилояти Зарбдор туманидаги “Зарбдор парранда” парҳезбоп гўшт ишлаб чиқаришга ихтисослашган.
– Ўтган йил 2 млрд. сўм кредит эвазига фаолият бошлаган эдик, – дейди “Зарбдор парранда” иш юритувчиси Шамсиддин Тошбоев. – Айни чоғда жамият аъзолари аҳоли дастурхонига ойига 45 тонна парранда гўшти етказиб беряпти. Маҳсулотнинг бир қисмини туман марказидаги шахобчамизда сотяпмиз. Шу кунларда эса бўш турган бинони ноль қийматда олиб, 30 минг дона бройлер жўжа парваришлаш учун қўшимча жой ҳозирлаяпмиз. Бу 40 та иш ўрни яратиш имконини беради.
Таъкидлаш керак, корхонада бройлер жўжа парваришлаш мақсадида 208 гектар майдонда озуқа етиштирилади. Етиштирилган озуқани корхонанинг ўзида қайта ишланади. Маҳсулотни сақлаш учун 120 тонналик музлатгич ҳам барпо этилган.
Жаҳонгир БОСИМОВ,
O‘zLiDeP Зарбдор туман
Кенгаши аппарат раҳбари
Фикрингизни қолдиринг
Ўхшаш янгиликлар
-
“Энг яхши бизнес режа” танлови ғолиблари тақдирланди
18.01.2024, 17:11
-
Хизмат кўрсатиш салмоғи ортмоқда
17.01.2024, 16:31
-
140 турдаги мебел маҳсулотлари ишлаб чиқараётган O'zLiDeP фаолининг йиллик даромади 11,4 млрд. сўмни ташкил этади
06.10.2023, 14:02
-
Депутатлар тадбиркорларнинг таклифларини ўрганди
29.09.2023, 15:46
-
Тадбиркорлар муваффақиятга эришиш сирлари билан ўртоқлашди
22.09.2023, 15:17
Билдирилган фикрлар
Умидахон Исаева. Андижон вилоят кенгаши Аёллар қаноти бўлим мудири2018-11-30 17:22:36
Жиззах вилояти Зарбдор туманидаги “Зарбдор парранда” парҳезбоп гўшт ишлаб чиқариш каби тадбиркорлар ва фермерлар бизнинг партия аъзолари бўлганидан фахрланаман. Ишларда омад ёр бўлсин.