Поп тумани ҳокими 48 нафар фуқаронинг муаммосини жойида ҳал этди
03.12.2018, 17:53

Халқ депутатлари Наманган вилоят Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси, Поп тумани ҳокими Аъзамжон Султонов туман аҳолиси учун сайёр қабул ташкил этди.
Қабул давомида фуқаролар томонидан бандлик, уй-жой, электр энергия, газ таъминоти, ободонлаштириш, комунал соҳа ҳамда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш ва бошқа масалалар бўйича 70 га яқин мурожаатлар келиб тушди.
–Очиқ мулоқотда мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилди, – дейди А.Султонов. –Хусусан, 8 нафар мурожаатчи иш билан таъминланди, 3 нафарига соғлигини тиклаш учун йўлланма берилди. Шунингдек, 6 нафар фуқарога моддий ёрдам кўрсатилиб, 5 нафар тадбиркорга фаолиятини ривожлантиришга зарур маслаҳатлар, кўрсатмалар берилди.
Таъкидлаш керак, қабулда 48 нафар фуқаронинг муаммоси ўз ечимини топган бўлса, 29 мурожаатни тегишли мутасаддиларга белгиланган тартибда кўриб чиқиш ва ижросини назоратга олиш вазифаси юклатилди.
Юлдуз ЮЛДАШЕВА,
O‘zLiDeP Наманган вилоят
Кенгаш матбуот котиби
Ўхшаш янгиликлар
-
Депутат сайёр қабулида 16 нафар фуқаронинг мурожаати ҳал қилинди
05.05.2023, 12:53
-
Депутат 22 нафар сайловчини қийнаётган муаммоcини жойида ҳал қилди
01.03.2023, 17:26
-
Депутат сайёр қабулида аҳолининг мурожаатлари ҳал этилди
24.02.2023, 11:54
-
Тадбиркорлигини бошлаш истагида бўлган фуқароларнинг мурожаатлари ўрганилди
20.02.2023, 17:08
-
Депутат маҳаллада сайёр қабул ташкил қилди
10.02.2023, 16:06
Фикрингизни қолдиринг