O‘zLiDeP – 15 йил халқ хизматида
09.12.2018, 19:44

O‘zLiDeP Жиззах вилояти Кенгаши “Жиззахпластмасса” корхонасида “O‘zLiDeP – 15 йил халқ хизматида” китоби тақдимотига бағишланган тадбир ташкил этди.
Тадбирда ўтган 15 йил мобайнида O‘zLiDeP салмоқли сиёсий тажриба орттириб, 544 минг тарафорга ва парламентда энг кўп депутатлик ўрнига эга бўлган етакчи сиёсий кучга айлангани таъкидланди.
–Ўтган йиллар мобайнида партиямиз томонидан кенг кўламли ишлар амалга оширилди, – дейди O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши бўлим мудири Акрам Шахаров.– Хусусан, “Ҳар бир оила – тадбиркор”, “Ёшлар – келажагимиз”, “Обод қишлоқ,” “Обод маҳалла” давлат дастурлари ижросини таъминлаш мақсадида Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши депутатлари томонидан жойларда 542 учрашувлар ўтказилди. Шунингдек, жорий йилнинг ўтган 11 ойи давомида вилоятимизда O’zLiDePнинг 680 та қуйи бўғини ташкил этилиб, сафимиз 22 минг 691 нафарга кенгайди.
Олим НОРЖИГИТОВ,
O‘zLiDeP Жиззах вилоят
Кенгаши бўлим мудири
Ўхшаш янгиликлар
-
Наманганда “O‘zLiDeP – 15 йил халқ хизматида” китоби тақдимоти ўтказилди
21.12.2018, 11:29
-
Наманганда “O‘zLiDeP – 15 йил халқ хизматида” китоби тақдимоти бўлиб ўтди
12.12.2018, 14:50
-
Нукусда O‘zLiDeP фаолиятига бағишланган китоб тақдимоти бўлиб ўтди
11.12.2018, 14:34
-
O‘zLiDeP – 15 йил халқ хизматида
06.12.2018, 15:56
-
Ютуқлар хотиржамликка асос бўлмаслиги керак
29.11.2018, 16:44
Фикрингизни қолдиринг