O‘zLiDeP Фарғона шаҳридаги давлат МТМ тарбияланувчиларига совға-саломлар улашди

18.12.2018, 09:50

O‘zLiDeP Фарғона шаҳридаги давлат МТМ тарбияланувчиларига совға-саломлар улашди

O‘zLiDeP Фарғона шаҳар Кенгаши ҳудуддаги 21-сонли ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасасида давра суҳбати ташкил этди.

Таъкидлаш керак, бугун мазкур МТМда кўришда нуқсони бўлган ўғил-қизларимиз тарбияланмоқда. Уларга эса 80 нафардан ортиқ педагоглар, тарбиячилар таълим-тарбия беряпти.

 –Муассасамизда тарбияланаётган болажонларимизнинг ҳар бирида алоҳида иқтидор бор, – дейди МТМ ходими Басоатхон Ғуломова. – Шу боис, имкон қадар иқтидорли ёшларни рағбатлантириб, қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратяпмиз. Бугунги тадбир эса уларни жуда хурсанд қилди, кайфиятини кўтарди. Шу боис, болажонлар, уларнинг ота-оналари номидан партия фаолларига миннатдорчилик билдирамиз.

Тадбир якунида 21-сонли ихтисослаштирилган давлат мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчиларига O‘zLiDeP вилоят Кенгашининг эсдалик совғалари топширилди.

O‘zLiDeP Фарғона вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1529
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+