#LIVE O‘zLiDeP Мурожаатномада алоҳида тилга олинган “Ҳар бир оила – тадбиркор”, “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастурлари ижросини 2019 йилда ҳам давом эттиради

08.01.2019, 13:19

#LIVE O‘zLiDeP Мурожаатномада алоҳида тилга олинган “Ҳар бир оила – тадбиркор”, “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастурлари ижросини 2019 йилда ҳам давом эттиради

Аввал хабар берганимиздек, O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ҳамда партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракциясининг кенгайтирилган қўшма йиғилишида Мурожаатномада алоҳида тилга олинган “Ҳар бир оила – тадбиркор”, “Yoshlar – kelajagimiz” давлат дастурлари ижросини тўлақонли юзага чиқаришда ишбилармонлар манфаатини ҳимоя қилиб келаётган O‘zLiDeP ҳам муносиб ҳисса қўшаётгани алоҳида таъкидланди. “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида ҳам мамлакатимизнинг барча ҳудудларида партия қуйи бўғинлари, депутатлик гуруҳлари ва электоратимиз кўмагида хайр­ли ишлар амалга оширилди. Жорий йилда ҳам давлатимиз раҳбарининг мазкур дастурларини тўлиқ ижросини таъминлашда бор куч-ғайратини сафарбар этиши партиянинг галдаги фаолиятининг энг муҳим йўналишларидан бири сифатида белгилаб олинди.

O‘zLiDeP, Мурожаатномада таъкидланган масала – ёш авлодни ҳар томонлама соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш, ёшлар ва хотин-қизларни  тадбиркорликка жалб этиш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш борасидаги ишларга ҳам алоҳида эътибор билан ёндашади. Зеро, бу партия дастури ва сайловолди Платформасидаги устувор йўналишлардан биридир. Тадбирда партия бу йўналишда ҳам бир қатор янги лойиҳаларни режалаштираётгани таъкидлаб ўтилди. 

Қайд этилдики, Мурожаатномада барча соҳалар каби миллий парламент ва маҳаллий кенгашлар, сиёсий партиялар фаолиятини янада юқори босқичга олиб чиқиш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Айниқса, жорий йилда парламент ва маҳаллий кенгашларга бўлиб ўтадиган сайловларда фаол иштирок этиб, барча вакиллик органларида муносиб ўринларни эгаллашга бор кучини сафарбар этади.

Тадбирда давлатимиз раҳбарининг Мурожаатномасида билдирилган фикрлардан келиб чиқилган ҳолда O‘zLiDeP томонидан амалга ошириладиган чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.

 O‘zLiDeP матбуот хизмати

  • Кўрилди
    2369
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+