O‘zLiDeР депутати кўмагида “Дилкор” МФЙдаги ички йўллар таъмирланади
18.01.2019, 00:04

O‘zLiDeР Бухоро вилоят Кенгаши Олот туманида сайёр қабул ташкил этди.
Унда партия вилоят Кенгаши ходимлари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, туман солиқ инспекцияси, туман прокуратураси ва ИИБ вакиллари, тадбиркор ва фермерлар қатнашди.
Қабул давомида ҳудуд аҳли томонидан кредит маблағи олиш, ишга жойлашиш, тадбиркорлик қилиш учун ер ажратиш, электр энергияси, газ, ичимлик суви билан таъминлаш каби масалалар бўйича қатор мурожаатлар келиб тушди.
Хусусан, “Дилкор” МФЙдаги А.Навоий кўчасида яшовчи Жалол Рахимов ички йўлларни таъмирталаб эканидан шикоят қилиб, шу масалада кўмак сўради. Унинг мурожаатини халқ депутатлари туман Кенгашидаги O‘zLiDeР депутатлик гуруҳи аъзолари ўз зиммасига олиб, тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳал этиб беришини маълум қилишди.
–Ички йўлларимиз таъмирталаб аҳволга келиб қолган. Бу эса болаларни мактабга бориб келишида қийинчилик туғдираётган эди, – дейди Ж.Рахимов. – O‘zLiDeР фаолларига раҳмат, уларнинг ташаббуси билан ҳудудимизда ташкил этилган сайёр қабулда муаммойимиз ижобий ҳал этиладиган бўлди. Бунинг учун партия фаоллари ва депутатларимиздан миннатдормиз.
Сайёр қабулда шунингдек, турли масалаларга оид 20 га яқин мурожаатлар келиб тушди. Уларнинг аксарияти жойида ҳал этилди, қолганлари назоратга олинди.
Шамшод ЖАФАРОВ,
O‘zLiDeР Бухоро вилоят Кенгаши
матбуот котиби
Ўхшаш янгиликлар
-
Ҳосилга яроқсиз ерларни қайта фойдаланишга киритиш бўйича қиланаётган ишлар ўрганилмоқда
28.11.2023, 15:43
-
Ёшларга молиявий кўмак ажратилишида шаффофлик таъминланиши керак!
23.11.2023, 19:09
-
Нурободда 3 та мактаб фаолияти ўрганилганда муаммолар борлиги аниқланди
23.11.2023, 18:49
-
Ромитанда оилавий тадбиркоорликни ривожлантириш дастурларининг ижроси қай аҳволда?
10.11.2023, 16:56
-
Ал-Хоразмий шаҳарчасидаги қурилиш ишлари сифати ўрганилди
07.11.2023, 17:41
Фикрингизни қолдиринг