Давлат Дастури партиямиздан сайланган депутатлар ваколатини янада кенгайтиради

18.01.2019, 22:32

Давлат Дастури партиямиздан сайланган депутатлар ваколатини янада кенгайтиради

Президентимиз “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида”ги фармонни имзолади.

Эътиборлиси, Давлат дастурида Ҳаракатлар стратериясининг бешта устувор йўналиши бўйича бажарилиши лозим бўлган аниқ вазифалар белгиланди. Жумладан, парламентнинг муҳим қарорлар қабул қилиш ва қонунлар ижросини назорат этиш фаолиятини кучайтириш, ижро этувчи ҳокимият тизимини оптималлаштириш, маъмурий ислоҳотларни давом эттириш, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ваколат ва масъулиятини қайта кўриб чиқиш, уларнинг мустақиллигини ошириш кабилар давлат бошқарувини янада либераллаштириб, унинг очиқ ва шаффофлигини таъминлайди.

Эндиликда вилоят, туман ва шаҳар давлат органлари раҳбарларини тегишли халқ депутатлари Кенгашлари томонидан тасдиқланаши белгиландики, бу албатта маҳаллий Кенгаш депутатлари ваколат доирасини янада кенгайтиради.

Шу билан бир қаторда “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати  раҳбарини Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва ҳудудий бўлинмалар раҳбарларини маҳаллий Кенгаш депутатлари орасидан сайланиши ҳамда улар бир вақтнинг ўзида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимининг маслаҳатчиси ҳисобланаши партиядан сайланган депутатларнинг ваколатини, масъулиятини оширишга хизмат қилади. Шундан келиб чиқиб, жорий йил декабрь ойида бўлиб ўтадиган сайловларда муносиб номзодларни кўрсатиб, кўпроқ номзодга эга бўлишга астойдил ҳаракат қилишимиз даркор.

Яна бир гап. Ҳужжатга мувофиқ, 2019 йил 1 мартдан бошлаб хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг таъсисчилари (иштирокчилари) ва уларнинг оила аъзолари учун муддатини мамлакатдан чиқмасдан узайтириш имконияти бўлган, амал қилиш муддати уч йилни ташкил қиладиган “инвестиция визаси” жорий этилади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида товарлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш бўйича корхоналар ташкил қилиш учун 3 миллион АҚШ долларидан ортиқ миқдорда инвестиция киритган хорижий давлатлар фуқароларига, шу жумладан, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг таъсисчилари (иштирокчилари)га Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси 10 йил муддатга соддалаштирилган тартибда берилади. Энг муҳими, Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси ёки “инвестиция визаси”га эга хорижий инвесторлар ҳамда уларнинг оила аъзолари Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун назарда тутилган шартларда тиббий ва таълим хизматларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади.

Иброҳим САТТАРОВ,

O'zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши

аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    2182
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Холмурод Сориев, Халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари2019-01-19 18:33:43

Тўғри, Давлатдастурида депутатлар ваколатларини кенгайтириш назарда тутилган. Лекин ваколатларнинг берилиши ўз навбатида ҳам маҳаллий Кенгашлардаги, ҳам Олий Мажлис депутатлари ва Сенати аъзоларига янада катта масъулият ва вазифаларини ҳам юклайдики, бу масъулият ва вазифаларни бажаришда депутатларда юксак ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий билим ва дунёқарашни, янгича фикрлаш, принципиал партиявий ва депутатлик позицияга эга бўлишни, ижтимоий- сиёсий ҳаётда фаол лидерлик даражасининг юқори бўлишини, фидойиликни талаб этади. Депутатларимиз, айниқса, маҳаллий Кенгашлардаги депутатларимиз бунга тайёрмиз-ми?

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+