Мурожаатномада белгиланган вазифаларни бажаришда ҳар биримиздан масъулият, ирода ва қатъият талаб қилади
21.01.2019, 21:12
O‘zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши Навоий давлат кончилик институтида Президентимизнинг Олий Мажлисга қилган Мурожаатномаси мазмун-моҳиятига бағишланган тадбир ўтказди.
Унда халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, БПТ раислари, партия фаоллари ҳамда талаба ёшлар иштирок этди.
– Давлатимиз раҳбарининг парламентга йўллаган Мурожаатномаси 2019 йилда мамлакатимиз иқтисодиётини янада ривожлантириш, халқимиз турмуш даражасини юксалтириш, аҳолининг ишсиз қатламини иш билан таъминлаш йўлида амалга оширишимиз лозим бўлган вазифаларни аниқ белгилаб берди, – дейди O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Маҳмуд Бопилов. –Кўрсатиб ўтилган барча йўналишлардаги вазифаларни сидқидилдан бажаришда ҳар биримиздан, албатта, масъулият, ирода ва қатъият талаб қилади.
–Мурожаатномадаги долзарб вазифалар моҳиятидан шу нарсани англадимки, амалга ошириладиган янгича ислоҳотлар давлатимизни жадал суръатларда тараққий этишини таъминлаб беради, – дейди Навоий давлат кончилик институти талабаси Санжар Ҳамроев. – Биз ёшлар ҳам яратилган имкониятлардан самарали фойдаланган ҳолда Ватанимизнинг нурли келажагини барпо этишда билим ва салоҳиятимизни кўрсата олишимиз зурур.
Тадбирда талаба ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олишди.
O‘zLiDeP Навоий вилоят
Кенгаши матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Она тилим ўлмайди
18.10.2023, 17:36
-
Янги таҳрирдаги Конституция ўқитилмоқда, ўрганилмоқда
05.09.2023, 16:35
-
Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди
16.08.2023, 09:45
-
Референдумда O`zLiDePдан иштирок этадиган кузатувчилар учун ўқув-семинар ўтказилмоқда
18.04.2023, 17:27
-
Депутатлар фаолиятини жонлантиришга қаратилган амалий семинар ўтказилди
27.01.2023, 18:10
Фикрингизни қолдиринг