Ҳазораспликларнинг 10 дан ортиқ мурожаатлари O‘zLiDeP депутатлари назоратига олинди

06.02.2019, 09:47

Ҳазораспликларнинг 10 дан ортиқ мурожаатлари O‘zLiDeP депутатлари назоратига олинди

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши Ҳазорасп туманидаги 35-сонли мактабда сайёр қабул ташкил этди.

Қабулда Халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, партия вилоят Кенгаши масъул ходимлари, туман электр тармоқлари корхонаси, маҳалла фаоллари ва бошқа ташкилот вакилларининг иштироки таъминлангани аксарият мурожаатларни жойида ҳал этиш имконини берди.

Масалан, шу ҳудудда яшовчи Қуранбой Давлетмуратов турмуш ўртоғи Мирзагул Давлетмуратовани ногирон эканини айтиб, унга ногиронлик аравачаси зарурлигини билдирди. Унинг мурожаатини халқ ноиби, O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Гулнора Матмуратова жойида ҳал қилиб, фуқарога ўз ҳисобидан ногиронлик аравачаси совға қилди.

“Илоҳим бизни, халқни ўйлайдиган депутатларимиз кўпаяверсин. Кўп йиллик муаммойимиз бир кунда ҳал бўлди. Бундан жудаям хурсандмиз. Энди аёлим ҳам кўчага чиқиб, атрофдан, тоза ҳаводан баҳраманд бўлади”, – дейди Қ.Давлетмуратов.

Сайёр қабулда шунингдек, фуқаролардан ички йўлларни асфальт қилиш, ариқлар қазиш, маҳаллага тоза ичимлик суви ва оқава суви келтириш, мактабгача таълим муассасасини таъмирлаш ва бошқа масалалар бўйича 10 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушди.

Сув, газ, электр таъминоти бўйича мавжуд муаммоларни депутат шу жойнинг ўзида тегишли мутасаддилар билан келишиб, ҳал қилиш чораларини кўрди.

Нилуфар ДЖАББАРОВА,

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

матбуот котиби

  • Кўрилди
    1276
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+