Наманган туманидаги 39- мактаб учун янги ўқув биноси қачон қурилади?

20.02.2019, 10:00

Наманган туманидаги 39- мактаб учун янги ўқув биноси қачон қурилади?

O‘zLiDeP Наманган туман Кенгаши ҳудуддаги Оқбулоқ маҳалласида жойлашган  39-мактабда сайёр қабул ташкил этди.

Аҳоли билан мулоқот тарзида ўтказилган учрашувда 30 нафар наманганлик партия вакилларига ўз мурожаатларини йўллади. Фуқаролардан асосан, электр энергияси, газ, ичимлик суви, йўл белгилари ўрнатиш ва бошқа масалаларга оид мурожаатлар келиб тушди. 

Хусусан, 39-мактаб директори Муҳайё Набиева мактабни 310 ўринга мўлжалланганини, лекин ҳозирда муассасада 780 нафар ўқувчилар таълим олаётганини, натижада эса айрим машғулотлар ўқув биноси йўлакларида ўтказилаётганини билдирди.   

“2019-2020 йилларда сафимизга яна 3 синф қабул қилиш режалаштирилган. Дарслар икки босқичда алмашиниб ташкил этилган-да ҳам ўқув хоналари камлик қиляпти. Натижада лабаратория, меҳнат хонаси, ошхона ва кутубхона учун жой ажратолмаяпмиз”, – дейди М.Набиева.

Ҳудди шундай мурожаат 4-мактаб вакилларидан ҳам келиб тушди. Ҳар иккала масалани атрофлича ўрганган O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари мурожаат юзасидан тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови чиқарадиган бўлди.

Маҳалла аҳолиси билан бевосита мулоқот давомида халқ вакили М.Хонкелдиев томонидан амалга оширилган ҳайрли ишлар, очиғи бизни жуда қувонтирди.

“Маҳалламиздаги 444 хонадонда 573 ҳўжалик яшайди. Шундан 270 нафарга яқинини нуронийлар ташкил этади. Тўғриси, ҳозирга қадар маҳалламизда оқсоқоллар дам олиб, ҳордиқ чиқариши учун жой йўқ эди. Депутатимиз барака топсинлар, уларнинг ташаббуси билан ҳудудда нуронийлар дам олиш маскани барпо этиляпти. Мазкур маскан ишга тушгач маҳалламиздаги 6 нафар ёш ишли бўлади”, – дейди “Оқбулоқ” МФЙ раиси Баҳтиёр Йигиталиев.

“Фақат шугина эмас. Шунингдек, халқ ноиби кўмагида ҳудудда автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шаҳобчаси ҳам ташкил этилган. Ҳозирда у ерда 8 нафар ёш фаолият юритяпти”,– деб қўшимча қилди маҳалла раиси.

Юлдуз ЮЛДАШЕВА,

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    1870
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+