O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” хотин-қизлар ўртасида мусобақа ташкил этди
28.02.2019, 11:52
O‘zLiDeP Андижон шаҳар Кенгаши “Аёллар қаноти” ҳудуддаги Муҳаммад Юсуф номли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида “Соғлом она – мустаҳкам оила пойдевори” мавзуида спорт мусобақаси ўтказди.
Спортнинг волейбол тури бўйича ташкил этилган мусобақада шаҳардаги корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият юритаётган 300 нафар хотин-қизлардан иборат 22 та жамоа ўзаро беллашди.
“Мазкур мусобақа O‘zLiDeP Андижон шаҳар Кенгаши ҳамда шаҳар ҳокимлиги, хотин-қизлар қўмитаси ўртасида тузилган қўшма қарорга асосан “Соғлом она – мустаҳкам оила пойдевори” лойиҳаси доирасида ташкил қилинди. Беллашув давомида бирдамлик ва аҳилликни ўзига шиор билган жамоалар “Аёллар қаноти”нинг қимматбаҳо соврини ҳамда Самарқанд вилоятига бепул саёҳат чипталари учун ҳаракат қилдилар”, – дейди O’zLiDeP Андижон шаҳар Кенгаши аппарат раҳбари Жаҳонгир Жиянов.
Муросасиз кечган баҳслар якунида Андижон вилоят давлат санитария эпидимиология назорат маркази жамоаси фахрли 1-ўринни қўлга киритди.
Шунингдек, беллашувда “Энг фаол иштирокчи”, “Энг фаол жамоа”, “Энг ёш иштирокчи” ҳамда “Фахрий иштирокчи” номинациялари бўйича ҳам қатнашчилар ташкилотчилар томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Хуршидахон ХАЛИЛОВА,
O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши
раис ўринбосари
Ўхшаш янгиликлар
-
Ишбилармон аёллар сараланмоқда
21.04.2024, 13:38
-
O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” лойиҳалари орқали ишсиз хотин-қизлар тадбиркор бўляпти
09.04.2024, 19:51
-
Қоратепалик Матлуба опа томорқасидан ҳар йили 30 миллион сўм даромад қилмоқда
09.04.2024, 19:43
-
Хотин-қизларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фаоллигини оширишга эътибор янада кучайган
31.03.2024, 10:50
-
Маҳалладаги хотин-қизларнинг муаммо ва таклифлари ўрганилди
01.03.2024, 22:00
Фикрингизни қолдиринг