Сайлов қонунчилиги ривожидаги янги босқич

23.03.2019, 12:02

Сайлов қонунчилиги ривожидаги янги босқич

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти билан ҳамкорликда “Сайлов кодексини ишлаб чиқилиши ва қабул қилиниши, сайлов тизимимизнинг такомиллаштирилиши – миллий сайлов қонунчилигимиз ривожидаги янги босқич” мавзусида ўқув семинар ташкил этди.

Семинарда асосий эътибор сайлов кодексининг яратилиши сайлов тизимини янада такомиллаштиришнинг энг муҳим йўналиши, сайловларни ўтказишда жамоатчилик назоратини кучайтириш, сайлов комиссиялари фаолиятида жамоатчилик иштирокини кенг таъминлаш ҳамда жойлардаги партия тарғибот гуруҳи фаолларини ижтимоий - сиёсий фаоллигини кучайтиришга қаратилди.

Тадбир ташкилотчиларининг айтишича, айни кунларда Президентимизнинг “Сайлов жараёнига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган “Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатини шакллантириш ва ундан фойдаланиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари” режаси асосида изчил иш олиб борилмоқда.

“Бинобарин, ХХI аср — замонавий ахборот-коммуникация технологиялари асридир. Мамлакатимиз сайлов амалиётига замонавий ахборот технологиялари тобора кенг кириб бораётгани, йилдан-йилга сайловчиларнинг сайлов жараёнига нисбатан талабчанлиги тобора ошаётгани, шунингдек, сайловга нисбатан жамоатчиликнинг ишончини янада юксалтириш долзарблиги нуқтаи назаридан қараганда ҳам, Президентимизнинг бу борадаги ташаббуслари халқаро экспертларнинг эътирофига сазовор бўлаётгани айни муддаодир. Зеро, Президентимиз ташаббуси билан ишлаб чиқилган Сайлов кодекси лойиҳаси ошкоралик, шаффофлик, ҳаққонийлик, холислик каби демократик принципларни ўзида акс эттириб, долзарб мазмун-моҳият ва улкан ҳуқуқий, ижтимоий ҳамда сиёсий аҳамият касб этади”, – дейди O‘zLiDeP  Самарқанд вилоят Кенгаши сиёсий таълим маркази раҳбари Жамила Сайфутдинова.

Тадбирда мазкур Кодекснинг қабул қилиниши, аввало, мамлакатимиз сайлов тизимида қонун ҳужжатлари нормалари такрорланишининг олдини олиниши билан бирга, фуқароларимизнинг сиёсий маданиятининг юксалиши имконини бериши таъкидланди. Бу жараёнда сиёсий ўқувларнинг нафақат партия фаоллари, шунингдек аҳолининг барча қатламлари ўртасида ўтказиш лозимлиги қайд этилди.

Насиба МЎМИНОВА,

O‘zLiDeP  Самарқанд

вилоят Кенгаши

бўлим мудири

Теглар
СТМ
  • Кўрилди
    1396
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Тошонов Яздон Каттақўрғон туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари аппарат раҳбари2019-03-25 09:10:59

“Сайлов кодексини ишлаб чиқилиши ва қабул қилиниши, сайлов тизимимизнинг такомиллаштирилиши – миллий сайлов қонунчилигимиз ривожидаги янги босқич” мавзусида ташкил этилган ўқув семинари қатнашчиларида шу кодекс бўйича кенг тушунчалар ҳосил бўлишига эришилди.Бундай ўқув семинарларини туманларда ҳам ташкил этиш мақсадга мувофиқ бўлар эди.


Холмурод Сориев, Халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари2019-03-23 18:43:35

Сайловларнинг демократия талабларига қанчалик тўлиқ жавоб бериши тарзида ўтказилиши шу мамлакатда яшаётган ҳар бир фуқаронинг ўз хоҳиш-иродасини эркин намоён қилишини, мамлакат, давлат бошқарувидаги кенг кўламдаги иштирокини таъминлаб, бошқарув органлари, ижроия ҳокимият устидан халқнинг самарали назоратини ўрнатилишини таъминлайди.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+