Сайловчи ишончини қозониш биринчи галдаги вазифамиз

12.12.2017, 16:35

Сайловчи ишончини қозониш биринчи галдаги вазифамиз

Биз учун устувор масала кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг шаҳар ҳудудий ялпи маҳсулотидаги улушини изчиллик билан ошириб бориш, тадбиркорлик субъектларини, чунончи, улар ўз фаолиятини йўлга қўяётган даврда қўллаб-қувватлашнинг самарали тизимини яратишдир. Шунингдек, тармоқ йўналишларини ишлаб чиқариш ва инновация компаниялари томонга кўпайтириш, аҳолини тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш ҳам энг муҳим вазифаларимиздан ҳисобланади.

4 декабрь куни Тошкент Тўқимачилик ва енгил саноат институтида сайловчилар билан учрашув чоғида уларга ана шулар хусусида батафсил маълумот берилди. Сайловолди дастуримни, айниқса, ушбу даргоҳ талабалари ва тадбиркор бўлиш истагидаги ёшлар қўллаб-қувватлашди. Мазкур институт талабаларининг аксарияти тўқимачилик ва енгил саноатда ўз тадбиркорлигини йўлга қўйиб, назарий билимларини амалда исботлашни исташади.

Айниқса, биз соҳани молиявий, ахборот, маслаҳат, ҳуқуқий жиҳатдан тўлиқ таъминлаш, ходимлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, ижтимоий тадбиркорликни ривожлантиришни назарда тутувчи комплекс дастур ишлаб чиқиш ва амалга оширишни таклиф қиламиз, деганимизда зал гулдурос қарсакларга тўлиб кетди. Шунингдек, йирик ишлаб чиқариш корхоналари атрофида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг саноат корхоналарини фаол жалб этган ҳолда юқори қўшимча қийматли маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналар тизимини яратиш тарафдоримиз.

Ўйлайманки, сайловчилар билан илк учрашувим кейинги мулоқотларимнинг бунданда самарали ва кўтаринки руҳда ўтишида пойдевор вазифасини ўтайди. Энг муҳими, бугунги сайловчилар кечагисидан бутунлай фарқ қилади. Уларнинг менга берган саволлари, сайловолди дастуримга билдирган муносабатлари, фуқаролик позицияси шундан дарак бермоқда.

Сухроб АКОБИРОВ,

26-Ҳамдўстлик сайлов округидан Тошкент шаҳар халқ депутатлари

Яккасарой туман Кенгаши депутатлигига номзод

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
Сайлов 2017
  • Кўрилди
    1539
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+