Қонун устуворлиги – бош мақсадимиз

12.12.2017, 16:43

Қонун устуворлиги – бош мақсадимиз

Демократик ҳуқуқий давлатнинг асосий шартларидан бири фуқароларнинг сиёсий-ҳуқуқий билими юксаклиги, улар томонидан қатъий жамоатчилик назорати ўрнатилгани билан белгиланади. Инсон ўз ҳуқуқини танимас, манфаат ва эркинликларини ҳимоя қилолмас экан, жамият ривожига ҳисса қўшиш тугул, ўз келажагини ҳам ярата олмайди. Сайловолди дастуримда пойтахтимизда суд-ҳуқуқ тизимини янада демократлаштириш ва эркинлаштиришга эътибор қаратдим. Аҳолининг одил судловга ишончини мустаҳкамлаш учун, аввало, жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш, қонунчиликни янада такомиллаштириш зарур. Жиноий, маъмурий қонунчиликни либераллаштиришни давом эттириш, иқтисодий жиноятларнинг баъзи турларини декриминаллаштириш, мулкдорлар, тадбиркорлар, фермерлар ва ишбилармонларнинг ҳуқуқ ва манфаатларининг ишончли ҳимоясини таъминлайдиган меъёрлар ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини янада такомиллаштириш айни йўналишда қилишимиз керак бўлган ишлар, деб биламан. Бу борада суд-ҳуқуқ соҳасининг ажралмас қисми – адвокатура институти янада такомиллаштирилса ва унинг таркиби малакали, бой ҳаётий тажрибага эга кадрлар ҳисобига тўлдирилса, мақсадга мувофиқ бўлади. Кўп йиллик тажрибам, қолаверса “Javohir-humo” адвокатлик бюроси директори сифатида фаолиятим давомида кўп бор амин бўлдимки, бошқа соҳалар каби бизнинг йўналишда ҳам малакали кадрларга эҳтиёж катта.

Яқинда Чилонзор туманидаги 237-умумтаълим мактабида ўтказилган сайловчилар билан учрашувда сайловолди дастурим билан таништирилгач, аҳоли томонидан билдирилган фикр-мулоҳазалар мақсадимиз муштарак эканини тасдиқлади.

Дармон ЭШИМБЕТОВА,

1-Бешёғоч сайлов округидан Тошкент шаҳар халқ депутатлари

Чилонзор туман Кенгаши депутатлигига номзод

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
Сайлов 2017
  • Кўрилди
    1958
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+