Тиббиётда хусусий секторни қўллаб-қувватлаш ҳақидаги таклифим сайловчиларнинг эътиборини қозонди

12.12.2017, 16:56

Тиббиётда хусусий секторни қўллаб-қувватлаш ҳақидаги таклифим сайловчиларнинг эътиборини қозонди

– Тани оғримаган одамнинг ўзи йўқ бу дунёда. Иссиқ жоннинг иситмаси бўлганидек, баъзан ўзимиз, баъзан фарзандларимиз оғриб қолса, дарров оилавий поликлиникага мурожаат этамиз. Тун алламаҳал бўлса, тез ёрдамга қўнғироқ қиламиз. Бундай паллада бир дақиқа ҳам бир йилдек ўтади гўё, боз устига, тез ёрдам келиши ҳаялласа. Ўз-ўзидан хаёлимиздан шундай ўйлар кечади: қанийди, тез ёрдам зумда етиб келса, шифокор ўзи билан бирга зарур дори-дармонларниям олиб келса... Хуллас, бошинг урилган деворнинг юмшоқ бўлишини истайверасан.

Бу ҳар биримизнинг кўнглимиздаги гаплар. Шунинг учун бўлса керак, Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлигига номзод сифатида аҳоли билан мулоқотда бир-биримизни тушунишимиз, уларга дастур ва мақсадларимни етказишим қийин кечмади. Тумандаги 1-оилавий поликлиникада бўлиб ўтган учрашувдаги саволлар, таклифлар, ҳатто фидойи тиббиёт ходимларига билдирилган ташаккурлар ҳам менинг қайдларимдан ўрин олди.

Сайловолди дастуримда қуйидагиларни таклиф этдим: соғлиқни сақлаш тизимини, энг аввало, унинг бошланғич бўғини, тез ва шошилинч тиббий ёрдамни янада ривожлантириш, замонавий тиббиёт ютуқларини жорий этиш, оиланинг соғлигини мустаҳкамлаш. Мен оналар ва болаларнинг сифатли тиббий хизматлардан баҳраманд бўлишини янада кенгайтириш, гўдаклар ва болалар ўлимини камайтириш, тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, юқори технологияли, замонавий жиҳозлар ва юксак малакали кадрлар билан таъминланган тиббий ёрдамни ривожлантириш, шунингдек, арзон, сифатли ва малакали тиббий ёрдам соҳасига хусусий капитални жалб этиш орқали соғлом рақобат муҳитини яратиш тарафдориман. Бунда давлат-хусусий шериклик тамойилларига амал қилиш, замонавий технология ва инновация­ларни жорий этиш, хорижий инвестициялар ва тажрибали чет эллик мутахассисларни жалб қилиш, тиббий туризм ва хизматлар экспортини ривожлантиришга доир чора-тадбирларни амалга оширишга эътибор қаратаман. Шунингдек, аҳолини сифатли ва арзон дори-дармонлар билан таъминлаш, социал дорихоналар тармоғини янада такомиллаштириш асосий мақсадларимдан биридир.

Малика Саидходжаева,

2-Афросиёб сайлов округидан Тошкент шаҳар халқ депутатлари

Миробод туман Кенгаши депутатлигига номзод

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
Сайлов 2017
  • Кўрилди
    1517
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+