Ёшлар уйларини кўпайтириш – сайловчиларнинг кўнглидаги гап

12.12.2017, 16:59

Ёшлар уйларини кўпайтириш – сайловчиларнинг кўнглидаги гап

– Ибн Сино номидаги 1-сонли шаҳар клиник шифохонасида сайловчилар билан илк учрашувни амалга оширдик. Сир эмаски, ҳар томонлама ривожланган, соғлом, эркин ва ўзига ишонган ёшларгина келажак бунёдкоридир. “Фарзандларимиз биздан кўра кучли, билимли, доно ва, албатта, бахтли бўлишлари шарт!”, деган шиорга содиқ ҳолда, ёшларнинг келажакка катта ишонч билан яшашини таъминлаш учун бор куч ва имкониятларни ишга солиш асосий мақсадимдир. Бунинг учун уларни иш билан таъминлаш, ижтимоий ҳимоялаш, ёш оилалар учун муносиб
уй-жой ва социал-маиший шароит яратиш, ёшлар уйларини барпо этиш борасидаги
чора-тадбирларнинг янада самарали ва ўз вақтида бажарилиши тарафдориман.

Ёш олимлар ва талабалар замонавий, илғор услуб ва технологияларни эгаллаши лозим. Уларнинг инновацион фаолиятини ривожлантириш, илмий ва техник ғояларининг саноат нусхаларини рўёбга чиқариш, юқори технологияли замонавий ишлаб чиқаришга жалб қилиш даркор деб ҳисоблайман. Шу мақсадда мамлакатимиз олий таълим муассасалари ҳузурида ёшлар инновация марказларини ташкил этиш айни муддаодир.

Улуғбек ИШАНХОДЖАЕВ,

11-Катта ҳовуз сайлов округидан Тошкент шаҳар халқ депутатлари

Шайхонтоҳур туман Кенгаши депутатлигига номзод

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
Сайлов 2017
  • Кўрилди
    1452
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+