БПТ раиси ўз лавозимида қолди

04.04.2019, 17:30

БПТ раиси ўз лавозимида қолди

O‘zLiDeP Зарафшон шаҳар Кенгаши қошида 116 та бошланғич партия ташкилоти бўлиб, улар ўз атрофида 4 минг 100  нафар аъзони жипслаштирган. Айни чоғда шаҳардаги мавжуд барча қуйи бўғинларда ҳисобот-сайлов йиғилишлари ўтказилмоқда.

Йиғилишларда бошланғич партия ташкилотининг 2018 йилдаги фаолияти юзасидан ҳисоботи ҳамда БПТ раиси ва ўринбосарини сайлаш, қуйи бўғиннинг 2019 йил учун иш режаларини тасдиқлаш каби муҳим масалалар муҳокама қилинмоқда.

Зарафшон шаҳар “Олтин водий” маҳалла фуқаролар йиғинида фаолият кўрсатаётган БПТнинг навбатдаги ҳисобот-сайлов йиғилишида ҳам айни шу масалаларга эътибор қаратилди.  

– Раҳбар қачонки ўз хизмат вазифасига масъулият билан ёндошса ўша жойда ўсиш, ривожланиш бўлади, – дейди БПТ раиси М.Низамова. – Шундай экан, партиямиз томонидан бизларга билдирилган ишончни оқлашга, ўтган йилда йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиб, келгуси йилдаги белгиланган топшириқларни аъло даражада бажаришга астойдил ҳаракат қиламиз.

–Шаҳримизда сиёсий жиҳатдан етук, замонавий фикрлайдиган БПТ раислари кўпчиликни ташкил этади, – дейди O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси  Ш.Холмуродов. – Мазкур қуйи бўғин раиси М.Низомовани ҳам ана шундай фидойи, фаол ва ташаббускор раислардан десак, адашмаймиз. Чунки қуйи бўғин томонидан ўтган йил давомида партиянинг дастурий мақсад ва вазифаларини тарғибот-ташвиқот қилиш, аҳолининг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

Йиғилиш сўнгида қуйи бўғиннинг ҳисобот давридаги фаолияти қониқарли деб топилиб, М.Низамова БПТ раислигига қайта сайланди.

Н.ОТАМУРОДОВА,

O'zLiDeP Зарафшон

шаҳар кенгаши

 аппарат раҳбари

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1297
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+