Таклиф: туманларда инновация марказлари ташкил этилса...

12.12.2017, 17:05

Таклиф: туманларда инновация марказлари ташкил этилса...

2015 йилдан “UNICON.UZ” фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази давлат унитар корхонасининг алоқа объектлари давлат кадастр хизмати етакчи муҳандиси лавозимида ишлаб келмоқдаман. Ҳар бир инсон мамлакат келажаги ҳақида қайғурар экан, ўзи билган соҳадаги муаммо ва камчиликларга ҳамда уларни тузатишга алоҳида эътибор қаратади.

Куни кеча тумандаги 259-умумтаълим мактабида ташкил этилган сайловчилар билан учрашувда келгусида депутат бўлсам, нималар қиламан, деган саволга жавобан ўз касбимдан келиб чиқиб тузган сайловолди дастуримни ўқиб бердим.

Тошкент шаҳрида ахборот-коммуникация технологиялари йўналишида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилиши муҳим. Иқтисодиётнинг ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишга асосланган тармоқларини шакллантириш ва жадал ривожлантириш, ҳудудий ички маҳсулотда ахборот-коммуникация технологиялари сектори улушининг жадал ўсишига эришиш, туманларда инновация марказлари фаолиятини ташкил этиш ва дастурий маҳсулотлар экспорти ҳажмларини жадал ошириш даркор.

Ахборот технологиялари маҳсулотларини ишлаб чиқувчилар ва уларга буюртма берувчиларга имтиёзлар ва преференциялар тақдим этилса, маҳаллий ва хорижий инвестициялар янада жалб этилса, юртимиз тараққиётига жуда катта туртки бўлади. Интернет орқали коммунал тўловлар учун ҳисоб-китобни амалга ошириш, маҳсулот сотиш ва хизматлар кўрсатишни яхшилашга ҳисса қўшишни ҳам асосий вазифаларимдан деб биламан.

Раъно ТУРСУНОВА,

1-Ҳасанбой сайлов округидан Тошкент шаҳар халқ депутатлари

Юнусобод туман Кенгаши депутатлигига номзод

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
Сайлов 2017
  • Кўрилди
    1743
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+