O‘zLiDeP депутати Тоҳир Бахронов сайловчилар ишончини қозонган халқ вакили

18.04.2019, 17:13

O‘zLiDeP депутати Тоҳир Бахронов сайловчилар ишончини қозонган халқ вакили

Бугунги кунда аҳоли дарду-ташвишлари билан яшаш, муаммоларга бефарқ бўлмасдан ечим топишга астойдил ҳаракат қилиш, кам таъминланган ва эхтиёжманд оилар ҳолидан хабар олиш, уларга саховатпешалик қилиш, беғараз ёрдамини аямасдан келаётган халқ ноиблари ҳам орамиздан топилади.

Халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси, Олий Мажлис Сенати аъзоси Тоҳир Бахронов ўз сайловчилари ишончини қозонган ана шундай шижоатли депутатлардан биридир.

Халқ вакили 1-“Дўстлик” сайлов округи ҳудудидаги маҳаллалар аҳолиси билан мулоқот қилди. Депутатга сайловчилардан қатор муаммолар ўртага ташланди ва улар ечими бўйича ўз назоратига олди.

Шунингдек, Тоҳир Бахронов ушбу маҳалладаги кам таъминланган оилалар, ногиронларга озиқ-овқат маҳсулотлари, қимматбаҳо совғалар улашди. Уларнинг кўнгли тоғдек кўтарилди.

Шу куни депутат ушбу ҳудудда жойлашган мактабларга ташриф буюриб, 50 дан ортиқ бадиий адабиётлар, шеърий китоблар, ўқув дарсликларини тақдим қилди. Мактаб жамоаси ихтиёрига топширилган сўнгги русумдаги компьютер жамламаси эса ахборот  технологиялари асрида замонавий фанларни пухта ўзлаштиришга аҳд қилган, ўз ғоя ва ишланмаларини  амалда қўллаб кўриш истагида бўлган  толиби илмлар учун айни муддао  бўлди. 

Эътиборлиси, мактаб зиё масканидаги китоблар сони партия вакиллари, маҳаллий Кенгаш депутатлари  ва  партия фаоллари кўмагида 1560 тага етди. 

Умида РУСТАМОВА,

O‘zLiDeP фаоли

  • Кўрилди
    1212
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Пўлотов Ғолиб-O‘zLiDeP Ғиждувон туман Кенгаши аппарати раҳбари2019-04-18 17:33:29

Депутатларнинг ва партия фаолларининг мактаб жамоаларида бўлиб китоб тарқатаётганликлари, бу албатта хайирли ишларнинг энг олий даражасидаги бўлиб, жамиятимизда ҳар томонлама етук, билимдон, маънавияти юксак комил инсонларнинг етишиб чиқишида муҳим ўринни тутади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+