O‘zLiDeP депутати мутасаддилардан Пискент йўллари ҳолати бўйича маълумот беришни талаб қилди

18.04.2019, 17:21

O‘zLiDeP депутати мутасаддилардан Пискент йўллари ҳолати бўйича маълумот беришни талаб қилди

Халқ депутатлари Тошкент вилоят Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошкент вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири Акмалжон Исабаев Пискент тумани сайловчилари билан учрашди.

Пискент тумани ҳокими Ш. Аҳмедов, туман прокурори, адлия катта маслаҳатчиси Р. Мусоев, ИИБ бошлиғи Ш. Тўрахонов, туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи А. Абдувалиев ва бошқа мутасадди раҳбарлар, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари қатнашган мулоқотда партиямиз депутати мамлакатимизда халқ билан мулоқотга катта эътибор қаратилаётгани ҳақида сўз юритар экан, учрашувдан кўзланган мақсад сайловчиларни қийнаётган муаммоларни ўрганиш, фуқароларнинг қонунчиликка ўзгартириш киритиш бўйича таклифларини жамлашдан иборат эканлигини айтиб ўтди. Аҳолини эркин мулоқот  қилиш ва барча камчиликларни ошкор қилишга чақирди.

Холиқберди МФЙ ҳудудидаги Оқсоқоллар кўчасида яшовчи Баҳром Турсунбоев мактаблар ҳамда мактабгача таълим муассасалари ёнидан ўтадиган йўлларда пиёдалар ўтиш йўлаги – зебра чизиқлар чизиш, болалар борлигидан огоҳлантирувчи йўл белгиси қўйиш кераклигини, ички йўллар таъмирталаблилигини маълум қилди.

Оқтом МФЙ Истиқлол кўчасида яшовчи Санобар  Мирзалиева ҳудуддаги хонадонларни табиий газ тармоғига улашда амалий ёрдам сўради, ичимлик суви таъминотининг ҳолатидан норозилигини билдирди.

Ушбу мурожаатларга туман ҳокими жавоб берди. Асфальт билан қопланмаган кўчаларга белгиланган жадвал асосида шағал ётқизиб беришни ваъда қилди. Шундан сўнг А. Исабаев тегишли мутасадди идора раҳбарларига тумандаги йўлларнинг ҳолати бўйича маълумот тайёрлаб бериш лозимлигини айтиб ўтди. Симёғочлар масаласи бўйича ҳам худди шундай рўйхат қилиниб, қаерларда симёғочларни алмаштирилиши кераклиги бўйича тўлиқ маълумот берилишини сўради.

Фуқаро Абдувоит Омонов 25-умумтаълим мактабида газ йўқлиги сабабли кўмирдан фойдаланилиши, ушбу таълим масканини ҳам табиий газ билан таъминлаш кераклиги ҳамда ўқувчилар учун ошхона қуриб берилиши бўйича амалий ёрдам сўради. Мутасаддиларнинг изоҳ беришича, ошхона қурилиши 2019 йилда тугалланиши белгиланди ва ушбу масала назоратда бўлиши айтиб ўтилди.

Депутат томонидан бундан кейин ҳам сайловчилар билан учрашувлар изчил ташкил этилиши айтиб ўтилди.

  • Кўрилди
    1371
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+