O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” қувалик ёшлар ўртасида “Китобхон ўқувчи” кўрик-танловини ўтказди

24.04.2019, 15:21

O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” қувалик ёшлар ўртасида “Китобхон ўқувчи”  кўрик-танловини ўтказди

Қува туманида O‘zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти”нинг “Дурдона” маърифий лойиҳаси доирасида "Китобхон ўқувчи"  кўрик-танлови ташкил этилди. Тадбирда тумандаги  67- мактаб ўқувчилари иштирок этдилар.

- Партия томонидан ташкил этилган бугунги танловда фаол иштирок этиб 1-ўрин соҳиби бўлдим, - дейди Валиева Мохирахон. – Ота-онам ёшлигимизда бизга китобга бўлган меҳримизни ошириб келган. Кўплаб эртаклар, бадиий адабиётлар ўқиб тураман. Боболаримиздан мерос бўлиб қолган ўлмас асарлари бизни ватанга бўлган муҳаббат, юртга садоқатли бўлиш, маънавитли, комил инсон бўлиб тарбия топишимизда катта ёрдам беради.

Кўрик танловда 4-синф ўкувчиси Каримова Машрабхон  2-ўрин, 5-синф  ўкувчиси Исмоналиева Гулчехра 3-ўрин 6-синф  ўқувчиси Валиева Мохирахон 1- ўринни қўлга киритдилар. Ғолибларга  туман Кенгашининг эсдалик совғалари ҳамда ташаккурномалар  билан тақдирландилар.

O‘zLiDeP Фарғона

вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1422
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+