Сайёр қабул: O‘zLiDeP фаоллари 2-гуруҳ ногирони А.Хидировнинг уйини таъмирлашда кўмаклашади
29.04.2019, 11:42

O‘zLiDeP Каттақўрғон туман Кенгаши “Каттакўрпа” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси учун сайёр қабул ўтказди.
Унда партия туман Кенгаши ходимлари, маҳаллий кенгаш депутатлари, хотин-қизлар қўмитаси ҳамда туман электр тармоқлари корхонаси вакиллари иштирок этди.
Қабулда асосан фуқаролардан уй қуриш учун ер ажратиш, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, эски симёғочларни таъмирлаш, одамларни суюлтирилган газ баллонлар билан таъминлаш, ички йўлларни таъмирлаш ва бошқа масалаларга оид қатор мурожаатлар келиб тушди.
Жумладан, “Каттакўрпа” МФЙда яшовчи Р.Эргашева, Ж.Эшов, Ю.Давирова, Н.Ахмедова, М.Бобоева, С.Очилова, С.Рахматова ҳамда Хуршида Умаровалар маҳаллага газ балонлари ўз вақтида етиб келмаслигидан шикоят қилишди.
Мазкур мурожаатлар юзасидан O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан тегишли ташкилотларга сўров чиқарилиши белгиланди.
Шу маҳаллада яшовчи Зулайхо Мажидова эса имконияти чекланган фарзанди 2-гуруҳ ногирони Тўлғоной Рашидова 5-синфдан буён таълим олишида узилишлар бўлаётганлигидан арз қилди.
–Қизимга 5-синфга қадар ўқитувчиси ҳар куни келиб, дарс ўтиб кетар эди. Бошланғични тугатгач, ҳар бир фандан алоҳида ўқитувчи таълим бериши боис қизимга таълим беришда узилишлар бўляпти. Ҳозир унинг синфдошлари 8-синфда ўқишади. Мен боламни соғайиб кетишига умид қилиб яшайман, – дейди З.Мажидова.
Бу масала бўйича халқ ноиблари туман халқ таълими бўлими вакиллари билан телефон орқали боғланиб, муаммони жойида ҳал этишди.
Сайёр қабул жараёнида партия фаоллари Каттакўрпа қишлоғида яшовчи 2-гуруҳ ногирони 16 ёшли Азизбек Хидиров ҳолидан ҳам хабар олишди.
Азизбек Хидиров болаликдан ногирон бўлишига қарамай китоб ўқишга, таълим олишга иштиёқи баланд. У ота-онаси вафот этганлиги боис опаси Умида Хидированинг қарамоғида яшайди. Умида Хидирова ёш бўлишига қарамай оила қурмасдан ногирон укасини бир неча йилдан буён парваришлаб келяпти.
Суҳбат ва мулоқотлар давомида у уйни таъмирлашда амалий кўмак сўради.Унинг мурожаати ушбу маҳалла қошида фаолият юритаётган партия бошланғич ташкилоти фаоллари ва тадбиркорлар кўмагида ҳал этиладиган бўлди.
Бахтигул ҚАРШИЕВА,
O‘zLiDeP Самарқанд вилоят
Кенгаши матбуот котиби
Ўхшаш янгиликлар
-
Депутат сайёр қабулида 16 нафар фуқаронинг мурожаати ҳал қилинди
05.05.2023, 12:53
-
Депутат 22 нафар сайловчини қийнаётган муаммоcини жойида ҳал қилди
01.03.2023, 17:26
-
Депутат сайёр қабулида аҳолининг мурожаатлари ҳал этилди
24.02.2023, 11:54
-
Тадбиркорлигини бошлаш истагида бўлган фуқароларнинг мурожаатлари ўрганилди
20.02.2023, 17:08
-
Депутат маҳаллада сайёр қабул ташкил қилди
10.02.2023, 16:06
Фикрингизни қолдиринг